UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  4 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  3 00:21"Интер" - "Фиорентина". Де Хеа, Мхитарян, Лаутаро ва Мойзе Кин асосий таркибда  1 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  3 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  0 22:28Гвардиола: "Реал" ҳужумини назорат қилиб бўлмайди"  125 22:13Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" - "Тобол" 2:4  2 21:57"Қизилқум" Украина жамоаси билан муроса кўчасини танлади  0 21:13Назорат учрашуви. ОКМК Чехия клубининг фарм жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  9 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  110 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  11

Виталий Левченко: "Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди, аммо..." Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди, аммо..."

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди. Ҳудудий жиҳатдан ҳам, тўп назорати борасида ҳам устун эдик. Жуда кўп вазиятлар яратдик,  аммо вазиятларни якунлашни уддалай олмадик. Ўйинга келсак, биз яхши учрашув ўтказдик. Вазиятларни якунлашда муаммолар бўлди. 

- Лутфулла Тўраев захирада қолдирилишига сабаб нима бўлди?

- Унда жароҳат бор эди. Биз унга жароҳат мураккаблаштириб кетмаслиги учун пауза беришга қарор қилдик. 

- Бугун нега грузиялик легионерлар асосий таркибда ўйинни бошлашмади. Улуғбек Ҳошимовни асосий таркибда майдонга туширса бўлмасмиди?

- Бу ерда бизнинг ёш футболчилар Олимпия терма жамоасида бўлишганини ҳисобга олиш керак. Улар жуда кўп ўйин ўтказишди. Мен уларни асосий таркибда яна майдонга туширганимда бу муаммо олиб келиши мумкин эди. Грузин футболчиларга келсак, биз футболчиларнинг ҳолатини кузатиб борамиз, асосий таркибда тушиш учун бунга муносиб бўлиш керак. Бу саволни уларга бериш тўғрироқ бўлади.

- Ижара асосида ҳаракат қилаётган Билолхон Тошмирзаев бош мураббийнинг ишончига сазовор бўлмоқда ва асосий таркибда майдонга туширилмоқда. Кейинги йилги режаларда у борми?

- У ёмон ўйин кўрсатмапяти. Бизнинг барча кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилмоқда. Кейинги ҳаракатлар эса унинг ўзига боғлиқ. Билолхон ўзини қандай тутишига боғлиқ ҳаммаси. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика