Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди

Mirjalol Normatov
7 фев 2025
"Ал Насср" ва Португалия термаси футболчиси Криштиану Роналду сўнгги 5 ўйинида гол урди.

"Ал Насср"нинг 40 ёшли форварди Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал Фейҳа"га қарши ўйиннинг 74-дақиқасида дарвозани ишғол қилди.

Бунга қадар у "Ал Раед", "Ал Фатеҳ", "Ал Ҳалиж" ва "Ал Васл" билан учрашувларда ҳам голлар урганди.

Роналду клуби ва Португалия термаси таркибида сўнгги 12 ўйинида 16 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia