UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  2 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  5 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   6 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  13 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0

"Нефтчи" Виталий Левченко билан шартномани узайтирди Янгиликлар

"Нефтчи" Виталий Левченко билан шартномани узайтирди

Фарғоналиклар мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 1972 йил Тожикистонининг Хўжанд шаҳрида тавваллуд топган мутахассис билан келишувни 2026 йилгача узайтирганини эълон қилди.


"Тажрибали мураббий Виталий Левченко 2022 йил июль ойида "Нефтчи" футбол клубига бош мураббий бўлиб келганда жамоа Суперлиганинг охирги ўринларидан бирида борар эди. Янги мутахассис аҳволни ўнглаш учун астойдил ишга киришиб, жамоанинг таниқли клублар устидан ғалаба қозонишини таъминлади. Натижада фарғоналиклар турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасига кўтарилиб олишди. 

Виталий Григорьевич бошчилигидаги жамоа 2023 йил мавсумини пухта режа, аниқ мақсад билан бошлади. Дастлабки учрашувларни ғалаба билан якунлаб мавсум ўрталаригача турнир пешқадами бўлиб келди. Жамоалар ўртасидаги ғолиблик учун кураш кучайиб кетган тақдирда ҳам фарғоналиклар пешқадамлар сафида мустаҳкам ўрнашиб олдилар. Ҳозиргача Суперлига мусобақасида мағлубиятга учрамай келаётган "Нефтчи" бундан буён ҳам ғолиблар сафида бўлиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жамоа таркибидаги айрим ўзгаришларга қарамай "Нефтчи" энг ишончли жамоа сифатида мухлислар руҳини шод этиб бормоқда. Бундай ғолибона ва ишончли ҳолатни вужудга келтиришда бош мураббийнинг тажрибаси, маҳорати ва масъулияти кучли эканлиги пойдевор бўлмоқда. Ана шулар ҳисобга олиниб, клуб раҳбарияти Виталий Левченко билан бош мураббий сифатидаги шартномани 2026 йилгача узайтиришга қарор қилди. 

Кўп минг сонли мухлислар номидан Виталий Григорьевични бу юксак ишонч билан чин юракдан муборакбод этамиз ва унга олижаноб ниятларини амалга ошириш йўлида янги зафарлар тилаймиз", - дейилади клуб хабарида



Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика