UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  8 23:05"Ренн" — "Ланс". Ҳусанов асосий таркибда!  0 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  7 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  13 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  2 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  1 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  115 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  80

Ўзбекистон МТЖга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак? Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

Теглар :  ОЧЛАл СибОКМК
Эртага Осиё чемпионлар лигаси саралаш баҳслари доирасида ОКМК - "Ал Сиб" учрашуви бўлиб ўтади.

Унга кўра Олмалиқнинг ОКМК клубининг дастлабки рақби Ўмоннинг "Ал Сиб" клуби бўлади. 15 август куни ОКМК майдонида ўтадиган баҳс ғолиби 22 августда Қатарнинг "Ал Араби" клуби билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Хўш, "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

"Ал Сиб" 1972 йилда ташкил этилган ва ўз уй ўйинларини 14 минг томошабинга мўлжалланган шу номдаги стадионда ўтказиб келади. Икки марта мамлакат чемпиони, 4 карра Султон Қаббос кубоги, 2 карра Ўмон лига кубоги, 2 карра Ўмон Суперкубоги ва 1 марта ОФК кубоги соҳибига айланган.




Ўтган мавсум ўз чемпионатида учинчи ўринни олган клуб ОЧЛда иштирок этадиган Ўмоннинг ягона клуби ҳисобланади. "Ал Сиб" чемпионат орқали эмас ОФК кубогида ғолиб бўлгани учун ОЧЛга йўлланма олган. Ёдингизда бўлса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва Малайзиянинг "Куала Лумпур" клубига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди. "Куала Лумпур" финалда айнан "Ал Сиб"га тўқнаш келган ва якунда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Клубнинг етакчилари икки ҳужумчи Абдулазиз Ал Муқбали ва Муҳсин Ал Ғассани ҳисобланади. 34 ёшли Муқбали Ўмон терма жамоаси собиқ юлдузларидан бири ҳисобланади. У 2011-2021 йиллар давомида терма жамоаси сафида 99та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 34та гол урган. Гол уриш бўйича Муқбали терма жамоа тарихидаги учинчи энг яхши тўпурар ҳисобланади. Муқбали "Ал Сиб" сафида уч мавсумдан буён ўйнаб келмоқда ва ҳозиргача 79та ўйинда 39та гол урди.

26 ёшли Ал Ғассани эса икки мавсумдан буён "Ал Сиб" шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозиргача 58та учрашувда 31та гол уришга муваффақ бўлди. Ал Ғассани 2019 йилги Осиё кубоги 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол ургани ҳам кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. У Ўмон терма жамоаси сафида 2017 йилдан буён 41та баҳсда майдонга тушди ва 8та тўп киритишга эришди.



"Ал Сиб"га 3 июль куни янги бош мураббий тайинланди. Эндиликда жамоани бразилиялик тажрибали мутахассис Жорван Виейра бошқармоқда. 1953 йилда туғилган ушбу мураббий 2007 йилда Ироқ терма жамоасини Осиё чемпиони қилгани билан машҳур.

Ўмонда янги мавсум август ойининг иккинчи ярмидан старт олади. Яъни "Ал Сиб" 23 майдан буён расмий ўйин ўтказгани йўқ.





"Ал Сиб" клубининг Осиё чемпионлар лигаси учун топширган футболчилар рўйхати:

1.Аҳмед Фараж Ал Раваҳи
3.Яқдан Ҳамис Ал Мушаифри
6.Аҳмед Муҳаммад Ал Ҳамиси
7.Заҳир Сулайман Ал Акбари
8.Марван Тааиб Авлад Вади
9.Абдулазиз Ал Муқбали
10.Омер Талиб Ал Фазари
11.Амжад Абдуллоҳ Ал Харти
13.Муҳаммад Солиҳ Ал Мусаллами
14.Усама Муҳаммад Ал Маҳруқи
15.Муҳаммад Абдулкарим Ал Хатми
16.Муҳсин Солиҳ Ал Гассани
17.Али Сулаймон Ал Бусаиди
18.Муатасим Ал Ваҳаиби
19.Юсуф Нашр Ал Малки
20.Абдуллоҳ Сабаҳ Ал Ҳабси
21.Иссам Ҳамис Ал Маҳзуми
22.Ҳассан Аҳмед Ал Ажми
24.Тамим Хайтам Ал Балуши
25.Муҳаммад Рамазон Ал Амри
26.Аршад Саид Ал Алави
27.Эйд Ал Фарси
29.Самир Азиз Ал Хатми
42.Жавд Халифа Ал Ази
70.Ҳамид Саид Ал Хабси
80.Абдуллоҳ Жамил Ал Шабиби
90.Язид Салим Ал Маашани


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика