UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Жаҳонгир Усмонов: "Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамизни янгилашни мақсад қилганмиз"  0 07:33Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  0 03:34Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"  4 03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  4 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  15 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  1 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  9 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  22 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  18 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9

"Профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим". Ҳусниддин Алиқулов "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактуби йўллади Янгиликлар

"Профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим". Ҳусниддин Алиқулов "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактуби йўллади

"Насаф" ҳимоячиси бугун Туркиянинг "Ризеспор" клуби футболчисига айланди.

"Қадрли "Насаф" клуби мухлислари! 

Дастлаб сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! "Насаф"да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз. Ҳар дақиқа сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро, "Насаф" сизлар учун ўйнайди! 

Фурсатдан фойдаланиб, "Насаф"даги барчага, раҳбариятдан тортиб, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Ўз навбатида, Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва клуб учун боримни бердим. Ўз ўйиним ва голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. "Насаф"даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни хоҳладим. 

Фаолиятимни Туркиянинг "Ризеспор" клубида давом эттиришга қарор қилдим. Тўғри, олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Туркия Суперлигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман. 

Шуни унутмангки, мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан", – деди футболчи.

Ҳусниддин Алиқулов бугун Туркия Суперлигаси вакили "Ризеспор" билан 3 йиллик шартнома тузган эди. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика