"Нефтчи" "Турон" футболчисига қизиқмоқда. У ким бўлиши мумкин?

Omonjon To`xtamirzayev
30 июн 2023
"Нефтчи" лагеридан дараклар. Фарғоналиклар ҳам трансфер ойнасида имкон қадар унумли фойдаланишни мақсад қилган.

Клуб ярим ҳимоядаги рақобатни кучайтириш учун "Турон" ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиевга жиддий қизиқмоқда. У  ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Нефтчи"га кўчиб ўтиши мумкин.

Футболчи яйпанликлар либосида 12 та ўйинда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасини 1 бор ишғол қилган бўлса, 1 та голга ассистентлик қилди. Ўзбекистон кубоги баҳсларида 3 та ўйинда 1 та гол урди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia