UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  105 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  20 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  24 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  5 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия ва Марокаш финал учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  9 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман" Янгиликлар

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.

19 ёшли ярим ҳимоячи мадридликлар футболчиси сифатида расман таништирилди.

Тақдимот давомида Беллингем футбол тарихидаги энг буюк клубга қўшилишини ҳаёти давомидаги энг фахрли куни деб атади.

Шунингдек, у қўшимча қилди: "Пул мен учун муҳим нарса эмас. Бундай қарорлар қабул қилишда пул ҳақида умуман ўйламайман. Мен футболга бўлган муҳаббатим учун ўйнайман. 

"Боруссия Дортмунддан илиқ хотиралар қолди. Мен клубдагилар билан гаплашдим ва ўз қароримни айтдим. 

Бошқа жамоаларни яхши ёки ёмон дея олмайман. Мен учун энг яхшиси — "Реал Мадрид".

Мадрид клуби ҳар йили совринларга қўлга киритишга лойиқ. Бунда мен ўз ёрдамимни бермоқчиман.

"Манчестер Сити" ажойиб мавсум ўтказди, аммо бу бизга кейинги мавсум учун янада кўпроқ куч беради. 

Мен бу ерга шунчаки клубнинг қудратлилиги учун келганим йўқ, балки ўзимни жамоанинг бир бўлаги сифатида кўряпман. 

"Реал Мадрид" сафига қўшилишимга 2022 йилги финал ҳам таъсир ўтказган. Мен финалда бўлганман, ўшанда "Қироллик клуби" "Ливерпул"ни мағлуб этганди.

Трансфер суммаси миқдорининг катталиги мени ташвишлантирмайди. Бундай ҳисоб-китобларга қизиқмайман.

Бу ерга келишимдан мақсад — совринлар қўлга киритиш ҳамда "Реал Мадрид"га дунёнинг энг яхши жамоаси бўлиб қолишида ёрдам бериш.

Мен футболчиман, ҳуқуқшунос ёки ҳисобчи эмасман.

Ҳарри Кейнннг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга келсак, бунга изоҳ бера олмайман.

У жаҳон даражасидаги ўйинчи, терма жамоамиз сардори. Мен уни футболчи ва шахс сифатида ҳурмат қиламан. Аммо трансфер борасида нимадир дея олмайман.

Килиан Мбаппе билан бирга ўйнашни хоҳлармидим? Буни ким ҳам истамайди?!

Кўп интервьюларимда Зиданга ҳавас қилишимни айтганман. 5-рақам клубдаги алмаштириб бўлмас рақам саналади. Мен у билан бир хил бўлишга интилмайман, шунчаки, Жуд бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. Бу рақамни танлаганима эса унинг буюклигига ҳурматимдир.

Олдинги 22-рақамга келсак, у мен учун катта маънога эга ҳисобланади. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади, ҳозирда ушбу рақамли либосни кийиш шарафига мушарраф бўлганимдан бахтиёрман.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика