UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  0 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  10 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин

Апрель ойи учрашувларга бой тарзда ўтмоқда. Тақвим бўйича ҳар куни расмий ўйин бор.

Бугун Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган икки жамоа "Нефтчи" ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида Фарғонада тўқнаш келади. Тақвим бизга яна бир ажойиб ўйинни туҳфа қилмоқда. Футболда умуман спортда шундай қоида борки, унда дуранг томон бўлмайди. Ғолиб ёки мағлуб. 18:00да старт оладиган баҳс ечими топилмаётган мана шу нарсага ойдинлик киритиб бериши керак. Тўғри бу кубок, ҳали олдинда чемпионатда ҳам улар яна курашишади. Лекин ундан аввал биз ким аслида ким эканлиги, ҳақиқий кучли жамоа номини аниқлаб олишимиз шарт. Суперлига олдидан бу хулосаларни билдиришга ҳам кўмаклашса ажабмас. 

"Нефтчи" матбуот хизмати томонидан чиқарилган постер


Кубоклардаги ўзаро ўйинлар 

"Нефтчи"ни совринлар сари етаклаётган Виталий Левченко бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин. Статистика кубок учрашувларида "Нефтчи"нинг "Бунёдкор" устидан бирор маротаба ғалаба қозона олмаганини кўрсатмоқда. 4та учрашувнинг барчасида "қалдирғочлар" муваффақиятли парвозни амалга ошира олган. Бирида Юрий Саркисян, иккинчисида Вадим Абрамов майдонни боши эгик ҳолда тарк этган. 

28.07.2017. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 3:1

30.06.2017. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:2

04.07.2010. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 4:1

30.06.2010. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 2:3

Тўпурарлар

Кубок баҳсларида "Нефтчи" дарвозабонларини энг кўп ҳафа қилган футболчи Ривалдо ҳисобланади. 2010 йил Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2та учрашувда рақибга 3та гол урган. Кейинги ўринда Стевица Ристич ва Анвар Бердиев, Достон Ҳамдамов, Музаффар Музаффаров 2тадан тўп киритган. 

Ривалдо - 3

Стевица Ристич - 2

Анвар Бердиев - 2

Достон Ҳамдамов - 2

Музаффар Музаффаров - 2

Денилсон - 1

Воҳид Шодиев - 1

Отабек Шукуров - 1

Миржамол Қосимов - 1

Вадим Чемиртан - 1

Суперлигадаги иштирок 

"Нефтчи" ва "Бунёдкор" турнир жадвалида 13 очкодан тўплаган ҳолда 1-2 ўринларни эгаллаб туришибди. Фарғоналиклар 5та баҳсда 11та гол урган бўлса, дарвозасидан 3та тўп олиб чиққан. Пойтахт клубида тўплар нисбати 9-2. "Нефтчи" Суперлига доирасида 7та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Водийликлар сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой берган. "Бунёдкор" 2018 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўшанда "қалдирғочлар" 6та турнинг барчасида ғалаба қозонганди. 

Нурилло Тўхтасинов кубокда "Нефтчи"га ёрдам бера олмайди

Бугунги қарама-қаршилик олдидан "Нефтчи"да жидди йўқотиш бор. Нурилло Тўхтасинов "Андижон" билан учрашувда ҳакам томонидан четлатилган эди. Лутфулла Тўраев тикланиш жараёнида. Нурилло Тўхтасиновдан бу йил ажойиб кўрсаткич 3+2. У 5та турда "Нефтчи"нинг 3та голига муаллифлик қилди ва 2та ассистни амалга оширди. 

Барчага ёқимли томоша тилаймиз!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика