Андрей Канчельскис Қирғизистонда иш бошлаши мумкин
02 апр 2023 12:55
Янгиликлар
Андрей Канчельскис Қирғизистонда иш бошлаши мумкин
"Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис мураббийлик фаолиятини қайтишга яқинлигини айтди.
"Янги клуб билан музокаралар ўтказишим нормал ҳолат. Ҳозир музокаралар учун учиб кетяпман. Балки келаси ҳафтада янгиликлар бўлиб қолар. Аммо бу Европада эмас", - деди 54 ёшли мутахассис.
Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, мутахассис Қирғизистонда иш бошлаши кутилмоқда. Айни дамда Қирғизистон ФФ ўртоқлик ўйинларидаги натижалар сабабли Андрей Крестининнинг ўрнига бошқа мутахассис қидирмоқда. Канчельскис яқин вақтларда айнан миллий терма бош мураббийи бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, манбага кўра, "Абдиш Ота" жамоаси ҳам россиялик мураббийга алоқага чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар