UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49ПСЖ янги машғулот марказини очди  0 15:42Суперлига. "Нефтчи" - "Насаф" (матнли трансляция)  7 15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  1 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  13 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0 14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  13 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   0 13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  1 13:03Сардор Рашидов учун мавсум тугади   8 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  4 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  16 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  2

Равшан Ҳайдаров: "Матонат кўрсатишгани учун йигитларга раҳмат айтаман ва улар билан фахрланаман!" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Матонат кўрсатишгани учун йигитларга раҳмат айтаман ва улар билан фахрланаман!"

U-20 Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Корея Республикаси (0:0, пенальтилар бўйича – 3:1) учрашувидан кейин Ўзбекистон ёшлар термаси устози Равшан Ҳайдаров ва бугун қаҳрамонлик қилган дарвозабон Отабек Боймуродов фикрларини билдирди.

"Аввало, ҳаммани – мухлислар, футболчилар ва мураббийларни финалга чиққанимиз билан табриклайман! Бугун бир-бирига мос, тенг кучли жамоалар тўқнаш келиб, шиддаткор ўйин кўрсатишди. Жуда кўп вазиятлар яратдик. Аммо пенальтилар сериясига қадар етиб бордик ва дарвозабонимиз унда ўзини кўрсатди. Ўйинда бизда кўпроқ вазиятлар бўлди. Ғалаба бизга ҳақли равишда насиб қилди. Матонат кўрсатишгани учун йигитларга раҳмат айтаман ва улар билан фахрланаман!", – деди Равшан Ҳайдаров.

"Фантастик эмоцияларни бошдан кечиряпмиз. Жамоадошларим билан фахрланаман. Биз оиламиз ва ватанимиз учун боримизни бердик.

Жамоамизни финалга олиб чиқиш мен учун шараф. Оилам ҳар бир ўйинни стадиондан кузатмоқда. Уларнинг кўз ўнгида бунга эришиш жуда ёқимли", – деди Отабек Боймуродов. 

- Бугун захирадан тушган футболчилар ўйинга киришиб кетишда қийналишди. Улар ишончни оқламадими?

- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Улар эвазига ўйинни ўз томонимизга оғдирдик. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришди ва уларда талайгина имкониятлар юзага келди. Улар ўйинда киришиб кета олмади деб ўйламайман. Ҳа, Жўрабоев бироз қийналди, кейин уни сариқ карточка олгани учун алмаштирдим. Биз ўзгаришларни тўғри амалга оширдик деб ўйлайман.  

- Жароҳат олган Холдорхонов ва Асқаров ҳақида қандайдир маълумотларга эгамисиз? Улар тўлиқ тикланмаса-да, финалда ўйнатасизми?

- Улар билан тиббий ходимлар шуғулланишмоқда. Тезроқ тиклашга ҳаракат қилишади, ҳозир бир нима деб бўлмайди. Эртага кўрамиз. Агар улар тикланишса ва жароҳат халақит қилмаса, кейинги баҳсда ўйнашади. 

- Сиз бошқа матбуот анжуманларида ҳам вазиятлар кўп яратяпмиз, аммо ундан фойдалана олмаяпмиз дедингиз. Финалда нима қиласиз?

- Ҳа, албатта. Вазиятлар яратяпмиз, шу мени қониқтиряпти. Фақат охирги нуқтани қўйишда қийналдик.

- Отабекка савол. Австралия билан ўйинда қўлингизда қўлланма бор эди. Бугунги тайёргарлик қанақа эди?  

- Бу гал шунчаки импровизация эди. Ҳеч қандай қўлланма йўқ эди (кулади).

- Бугун доимгидек стадиондаги атмосфера ажойиб эди. Футболчиларга босимга дош бера олиши учун қандай кўрсатмалар беряпсиз?

- Мухлисларга раҳмат. Тўла мухлисларга эга стадионда ўйнаш фахрланарли. Албатта, қийинчилиги ҳам бор, босим бўлади. Уругвай каби давлатларга бориб, бу бўйича руҳан ишлагандик ва бунга урғу бергандик. Бир тарафдан, бу масъулият бағишлайди. Биз бундай атмосферадан куч олиш ва завқланишни ўрганишимиз керак. 

- Ўзбекистон ёшлар термаси чорак ва ярим финалларда қўшимча таймларгача борди. Жамоа финал олдидан кўп куч йўқотиб қўймадими?

- Албатта, бунга тайёргарлик кўрганмиз. Куч йўқотиляпти, албатта. Лекин, ўйлайманки, тикланиб оламиз. Кийиниш хонасида байрамни тўхтатдик. Тикланиш ишлари давом этади. 

Йигитлар ёш, уларга машғулот жараёнида ҳаммасини тўғри тушунтириб боряпмиз. 

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийимизга раҳмат. Охирги икки ўйинда рақиблардан кам жойимиз кўринмади. Биз ҳар тарафлама – ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан кучли бўлишимиз керак. 

- Май ойида U-20 термамизни Жаҳон чемпионати кутмоқда. Улар билан ишлашда давом этасизми ёки бошқа ёш тоифасидаги термада фаолият юритасизми?

- Қайси жамоа бўлмасин, ишлашда давом этамиз. Ҳозир бутун вужудим билан шу жамоага эътиборимни қаратганман. Эртага нима бўлишини Худо билади. Охирги 10 йилдаги фаолиятимдан келиб чиқсак, ўзимга лойиқ жамоадаман деб ўйлайман. Бу ёш тоифасидаги футболчиларни асосий миллий терма жамоамизга етиштиришимиз лозим. Жаҳон чемпионатлари ва халқаро турнирларда қатнашиб, футболчиларимиз ва футболимиз савияси ўсади. Бу ёшларимиз ўсиши учун катта босқич бўлади. Аввал U-23, кейин терма жамоага йўл оладилар. Ҳозирги мақсадимиз – тизимли ишлашни йўлга қўйиш.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика