UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  1 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  6 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7

Суперлига. 100 дақиқа, ВАР ва "Бунёдкор" 2019 йилдан сўнг ОКМКни ниҳоят мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. 100 дақиқа, ВАР ва "Бунёдкор" 2019 йилдан сўнг ОКМКни ниҳоят мағлуб этди

Теглар :  БунёдкорОКМК
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

ОКМК - "Бунёдкор" 2:3 (ТУГАДИ)
13 март 2023 йил. Тошкент. "Пахтакор". 18:30
Ҳакамлар
: Рустам Лутфуллин, Александр Буров, Шоҳруҳ Аъзамов, Тўрабек Суюнов.
ВАР: Аскер Нажафалиев.
АВАР: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Владимир Назаров. 

Гол: Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Жасур Ҳакимов) 26, 0:1, Шоҳруҳ Гадоев (Хуршид Ғиёсов) 54 1:1, Игорь Иванович (пенальти) 61, 1:2, Иракли Руҳадзе (Санжар Турсунов) 85 2:2, Суҳроб Иззатов 90+9, 2:3

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (17. Санжар Турсунов, 68), 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 9. Рубен Санчес Перес (11. Иракли Руҳадзе, 81),10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов (5. Анзур Исмоилов, 46), 22. Шоҳруҳ Гадоев ( 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 81), 27. Мартин Боаке (88. Сияваш Хақназари, 46)

Захира: 25. Валижон Раҳимов, 13. Элдорбек Бегимов, 19. Муҳамаданас Ҳасанов, 29. Виталий Денисов, 

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Алексеи Носко, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбаржон Исматуллаев, 8. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов (99. Умидбек Султонов, 15. Жасурбек Ҳакимов (11. Игорь Иванович, 55), 17. Виктор Сотникау, 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (10. Расул Юлдошев, 87), 34. Суҳроб Иззатов

Захира: 71. Сарвар Каримов, 5. Жасурбек Ёқубов,  25. Муҳаммадсафо Фозилов, 29. Музаффар Олимжонов, 36. Диёрбек Жалолиддинов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 

Огоҳлантириш: Ойбек Рустамов (ОКМК) 12, Мартин Боаке (ОКМК) 39, Шоҳруҳ Гадоев (ОКМК) 44, Авазбек Ўлмасалиев ("Бунёдкор") 47, Ботирали Эргашев (ОКМК) 60, Усмонали Исмоналиев ("Бунёдкор") 74, Суҳроб Иззатов ("Бунёдкор) 90+2, Суҳроб Султонов ("Бунёдкор") 90+4.

ЯНГИЛАШ 



Учрашув якунланди. 

90+9. ГООООООООООООООООООООЛ. "Бунёдкор"нинг голи ҳисобга олинди. Суҳоб Иззатов ғалаба голини урди. 

90+9. ВАР жараённи текширмоқда. Ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди. 

90+9. ГОООООООООО Рустам Лутфуллин "Бунёдкор"нинг голини ҳисобга олмади. ВАР бор. 

90+6. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Шоҳруҳ Абдураҳмонов ўрнига Умидбек Султонов тушди. 

90+6. Рустам Лутфуллин ВАР билан жарима майдончаси ичидаги вазиятни муҳокама қилмоқда.

90+6. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Суҳроб Султонов

90+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Суҳроб Иззатов

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Дониёр Абдуманнопов ўрнига Расул Юлдошев майдонга тушди. 

85. ГООООООООООООООЛ. Ҳозиргина захирадан майдонга тушган Иракли Руҳадзе Санжар Турсуновнинг ақлли пасини боши билан дарвозага йўллади. 

81. ЎЗГАРИШ. Рубен Санчес Перес ўрнига Иракли Руҳадзе, Шоҳрух Гадоев ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов тушди. 

Хавфли ҳужумлар: 55-28

74. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Усмонали Исмоналиев

73. ОКМКда кетма-кет бурчак зарбалари. 

72. ОКМК катта куч билан олдинга ўтмоқда. Ҳозирча самарасиз. Кузатишда давом этамиз. 

68. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Миржамол Қосимов ўрнига Санжар Турсунов тушди. 

61. ГООООООООООООООЛ. Игорь Иванович пенальтини аниқ амалга оширди. "Бунёдкор" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. 

60. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Ботирали Эргашев

60. ПЕНАЛЬТИИИИИИ. ОКМК дарвозаси томон. Ботирали Эргашев тўпгу улгурмади ва рақиб футболчисини йиқитди. 

55. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Жасур Ҳакимов ўрнига Игорь Иванович тушди. 

54. ГООООООООООООООООООЛ. ГАДОЕЕЕЕВ.  ОКМКдан чиройли ҳужум ва Шоҳруҳ Гадоевдан қойилмақом якун. Ғиёсовдан жуда гўзал узатма ҳам бўлганини айтиш мумкин. 

52. Акрамжон Комиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. ОКМК катта куч билан олдинга ўтяпти. 


Аниқ зарбалар: 2 - 2


49. Сияваш Ҳақназарий ўйинга тез киришиб кетди. "Бунёдкор" ҳимоячилари ўз ўрнида. 

47. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Авазбек Ўлмасалиев

46. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Ойбек Рустамов ўрнига Анзур Исмоилов, Мартин Боаке ўрнига Сияваш Ҳақназарий тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Шоҳруҳ Гадоев ҳам сариқ карточка билан сийланди. 

39. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Мартин Боаке Авазбек Ўлмасалиевнинг оёғидан босиб олди. 

29. ОКМК ўтган турда ҳам дарвозасидан биринчи бўлиб тўп олиб чиқиб якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган, "Бунёдкор" эса биринчи бўлиб ҳисобни очиб якунда ғалаба қозонганди. 

26. ГООООООООООООООЛ. ШОҲРУҲ АБДУРАҲМОНООООВ. Жасур Ҳакимовдан тўпни қабул қилиб олган Шоҳруҳ Абдураҳмонов кучли зарба билан ОКМК дарвозасини аниқ нишонга олди. 

25. "Бунёдкор"дан олмалиқликлар дарвозаси томон илк ҳужум. Жасур Ҳакимовнинг зарбаси ниҳоятда кучсиз. 

22. ОКМКдан хавфли юриш. Хуршид Ғиёсовнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичида кескинлик юзага келди. Ҳимоячилар хавфни бартараф қилди. 

Тўп назорати: 58 - 42 %

14. ОКМК жамоаси биринчи бўлиб ҳисобни очиши мумкин. Ўйин сурати шунга қараб кетяпти. 

14. Қосимовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Султонов муштлари билан уриб юборди. 

12. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Ойбек Рустамов "Бунёдкор" футболчисини мажбуран тўхтатиб қолишга урингани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

10.  Устунлик ОКМК жамоаси томонида. Бироқ комбинациялар охирига етмаяпти.

3. ОКМК чап қанотдан ҳужум уюштирди. Боаке тўпга улгурмади. 

2. ЗАРБААА. Мартин Боакенинг зарбасини Суҳроб Султонов ушлаб олди. Бу дарвозабон учун машғулотдек бўлди. 

-  Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика