UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  0 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  9 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  13 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3

Равшан Ҳайдаров: "Австралия ўйиндан-ўйинга кучаймоқда" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Австралия ўйиндан-ўйинга кучаймоқда"

U-20 Осиё Кубоги доирасида Индонезияга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин муҳим эди. Гуруҳдан чиқишни истадик. Минимум вазифа бажарилганидан хурсандман. Баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Менимча, чиройли ва тартибли ўйин бўлди. Индонезия термаси яхши ҳимояланди. Шундай бўлса-да, уларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилдик. Яхши вазиятлар ҳам яратдик, аммо буларни голга айлантира олмадик. 

- Баҳс олдидан бир қанча футболчиларга дам бердингиз. Ўйинга футболчиларни дуранг учун майдонга туширдингизми?

- Йўқ, ротация қилдик. Бу ўйин учун мантиқан олиб қараганда захирада ўтириб қолган футболчиларга ҳам имкон беришимиз мумкин эди. Жароҳатлар, чарчоқдан қўрқдик. Барчани алмаштириб ташлаб, йигитларни тонусдан чиқариб қўймоқчи эмасман. Икки ўйинда кўп куч йўқотган футболчилар бироз дам олиб, куч йиғиши керак эди. Бугун майдонда ҳаракат қилган футболчилар ҳам ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. 

- Плей-оффдаги рақиб Австралия. Ушбу баҳсда нималар муҳим?

- Илк навбатда йигитларнинг тикланиш жараёнига аҳамият берамиз. Плей-офф ўйинлари барчасини ҳал қилади, битта хато кечирилмаслиги мумкин. Йигитларни яхши ҳолатга олиб келиб, рухлантириш, менимча, унчалик муаммо бўлмаса керак. Жаҳон чемпионатига йўлланма, биз, Сиз, барча учун керак. Бу баҳсга ҳар тарафлама яхши тайёрланиб, ютиб олишимиз керак. 

- Умарали Раҳмоналиев узоқ масофадан зарба йўлламаяпти. Бу Сизнинг қарорингизми? Чунки футболчилар узоқдан деярли зарба беришмаяпти.

- Деярли барча ўйинларда узоқдан зарба беришга ҳаракат қилиб кўришди. Индонезия термаси узоқдан зарба бериладиган нуқталарни яхши беркитди. Зарбаларсиз гол бўлмайди. Кимгадир камроқ теп, кимгадир кўпроқ демаймиз. Ҳа, баъзида йигитлар ичкарига кириб боришни исташди. Балки шошқалоқлик, балки, совуққонликдир... Ўртасида. Бир томонга кўпроқ ёнбосиш керак. 

- Ўзбекистон биринчи бўлимда беш ҳимоячи билан ўйнади. Бу гол уришимизга қийинчилик туғдирмадими? Австралия ҳақида нима дейсиз?

- Беш ҳимоячи кўпроқ 3-4-3 тактикасига ўхшайди. Икки қанот ҳимоячилари ҳужумга кўпроқ чиқиб туради. Ҳимоячиларга шундай вазифа берилганди. Индонезияда бош мураббий имзоси кўриниб турибди. Рақиблар тартибли ўйнашди. Бизда Аббос ва Умарали қанот ҳужумига ёрдам бериши кутилганди. Мақсадимизга деярли эришдик. Ҳужумда вақт ўтказдик, ҳимояга иш бўлгани ҳам йўқ. Албатта, рақиблар зич ўйнагани учун пасларни ўтказиб бера олмадик. Бундай пайтда муаммолар юзага чиқиб келади. 

Австралияни кузатиб боряпмиз. Улар ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Уларни яна тахлил қиламиз. Мураббийлар штабимиздаги тахлилчилар ўйинларни кузатиб боришмоқда. Ўйинга муносиб тактика ва режани тайёрлаймиз.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика