UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  3 21:56ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Мадридликлар таркиби эълон қилинди  14 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  2 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  6 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик" Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик"

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


"Биринчи ўйинлар ҳар доим ҳаяжонли бўлган. Шунга қарамай, ғалаба қозонишни уддаладик. Кўпроқ гол уришни хоҳлагандик. Гувоҳи бўлганингиздек, шунга яраша вазиятлар ярата олдик. Аммо қизлар реализация борасида оқсашди. Кейинги ўйинларгача бунинг устида ишлаймиз.

— 2-тур баҳслари эртага ўтказилади. Қизлар тикланишга улгуришадими?

— 24 соат менимча етарли бўлса керак. Бугун аксар етакчиларга кўпроқ дам бердик. Агар ўйин Эрон билан бўлса, тўртликлар бошқача шаклда бўлиши мумкин эди. 

— Ўзбекистон бор потенциалини кўрсатдими?

— Йўқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биринчи ўйин бўлгани учун баъзи хатолар ҳам кўзга ташланган бўлиши мумкин. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

— Голларнинг аксари биринчи бўлимда киритилди...

— Чунки танаффусдан кейин рақибимиз ўз хатоларини англади ва пастроққа тушиб ҳимояланишни бошлади.

— Залда мухлислар кўпайишини хоҳлармидингиз?

— Албатта. Келаси баҳсларга кўпроқ ишқибозларни кутамиз. Чунки уй ўйинларида бу жамоага жуда қўл келади ва мунтазам олдинга боришга ундайди.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Умида Зоирова жамоа номидан келаси ўйинларда янада сифатлироқ футбол кўрсатилишини ваъда қилди:

"Ўйин аввалида бироз қийналдик. Кейинроқ тайёрлаган режаларимизнинг барчасини амалга ошира олдик. Биринчи ўйин бўлгани учун бироз қийналган бўлишимиз мумкин. Лекин кейинги ўйинларда янада сифатлироқ ўйин кўрсатишга ваъда берамиз".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика