"Локомотив" 19 ёшли футболчи билан 3 йиллик шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
26 янв 2023
"Локомотив" яна бир ёш футболчи билан 3 йиллик келишув тузди.

"Ўтган мавсумда "Локомотив"нинг U-19 жамоасига келиб қўшилган ва тезда ўз қобилиятларини намойиш қилиб, U-21 жамоасининг асосий футболчиларидан бирига айланган Мақсудхўжа Аълохўжаев "Локомотив" билан профессионал шартнома имзолади.



2004 йилда туғилган футболчи ўтган йил давомида U-21 жамоаси ғалабаларида, мавсумни 2-ўринда якунлашида ўзининг муносиб хиссасини қўшди. Кеча у клуб билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Яқиндагина Лазизбек Мирзаев ҳам "Локомотив" билан профессионал шартнома имзолаганди. Клуб бу билан тўхтаб қолмайди ва ёш, умидли футболчилар билан ишлашда давом этади!", – деб ёзилади клуб баёнотида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати