UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  2 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  39 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади Янгиликлар

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади

Кеча "Championat.asia"да "Олимпик" ҳужумчиси Руслан Жиянов Россия клубига ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Эшитдик-да! Жиянов Россияга кўчиб ўтди

Сайтимизга ушбу келишувнинг деталлари маълум бўлди. 21 ёшли футболчи тез орада "Нижний Новгород" (Пари НН) клуби билан бир неча йиллик шартнома имзолайди ва ижара асосида "Олимпик"ка қайтади. Келишувга кўра, Жиянов бошланажак мавсумни Тимур Кападзе жамоасида ўтказади. Лекин, рус клуби уни қишгача кутиб ўтирмай ёзда ҳам ижарадан қайтариб олиши мумкин бўлади. Буниси энди майда факторларга боғлиқ. Бундай йўл тутилишидан мақсад, олдинда турган Олимпиадага йўлланма берувчи Осиё чемпионати олдидан ОТЖнинг муҳим ўйинчиларидан бирини доимий ўйин амалиёти билан таминлаш.

"Пари НН" таркибида яна бир ўзбекистонлик ўйинчи Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам ҳаракат қилади.


"Олимпик" жамоаси бугундан йиғинни бошлади ва унда Руслан ҳам иштирок этмоқда. У аллақачон Россиядан қайтган ва жамоа ихтиёрига келиб қўшилган. Аммо, ҳали руслар билан шартнома имзоланмаган. Томонлар оғзаки келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилни "Олимпик" таркибида ўтказган 21 ёшли Жиянов 28 учрашувда 6та гол урган ва 4та голли пас берган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика