UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  232 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2

Мутолаа учун. Роналду ўзбекистонлик асос солган "Jacob & Co" компанияси соатларини тақишидан хабарингиз борми? Янгиликлар

Мутолаа учун. Роналду ўзбекистонлик асос солган "Jacob & Co" компанияси соатларини тақишидан хабарингиз борми?

Кечагина футбол юлдузи Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" клуби билан шартномасини бекор қилди.

Бу хабар бутун дунёни ларзага солди. 5 карра "Олтин тўп" эгаси айни дамда клубсиз. 

Ахборот майдонида ҳамманинг эътиборини ўзига тортиб турган Роналду ўз Instagram саҳифасида МЮ дарвозасига урилган гол тасвири туширилган қўл соатларини намойиш қилди. Соат эса дунёга машҳур қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи компания "Jacob & Co" билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди.



Энг қизиғи шундаки, "Jacob & Co" компанияси асосчиси ва эгаси ўзбекистонлик Жейкоб (асл исми Ёқуб) Арабодир.



Ёқуб Арабов 1965 йил 3 июнь куни Тошкент шаҳрида туғулган. 

Болалик даврларидаёқ соат таъмирлашга қизиқан Ёқуб ўсмирлик пайтида соатсозга шогирд бўлиб тушган.

1979 йил Ёқуб оиласи билан Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига кўчиб ўтади. Кейинчалик эса дунёга маҳшур заргарлик буюмлари ишлаб чиқаруқчи олмос ҳудуди 47-кўчасида тақинчоқ ишлаб чиқарувчи тадбиркор қўлида ишлайди.

Орадан ваҳт ўтиб Ёқуб Манхэттендаги кичик тақинчоқ фабрикасини 8 минг доллар эвазига сотиб олади. 3 йил давомида фабрика мижозларга заргарлик буюмлари етказиб бериш билан шуғулланади.

1986 йилда эса Ёқуб шаҳсий "Diamond Quasar" компанияси ва "Jacob & Co" брендига асос солади, ва Манхэттендаги биринчи дўконини очади.

1990 йилга келиб эркаклар учун биринчи бриллиант тақинчоқларини ишлаб чиқарган компания бўлишга эришади.

2007 йилда Арабов "Jacob & Co" SA брендининг дунёда такрори йўқ "Quenttin" соатини тақдим этди.

2013 йилда тақдим этилган Epic SF24 соатлари эса икки вақт зонаси ҳамда 24 шаҳарнинг вақтини бир вақтда кўрсатиб тура олади.



Яқинда эса Ёқуб дунёни яна бир шов-шувли янгилик билан лол қолдирди. У ўз Instagram саҳифасида дунёдаги энг баланд турар жой биносини Дубайда қураётганини эълон қилди.

Ҳозирда Арабов дунёга маҳшур инсонлар билан ҳамкорлик қилмоқда, бунга исбот сифатида унинг Instagram'даги саҳифасини келтириш мумкин.

Абдулвосит тайёрлади

Роналду клубдан кетганини эълон қилишидан бироз ўтиб МЮга урган голи тасвирланган соатни намойиш қилди 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика