

Болгариялик марказий ҳимоячи ортиқ "шерлар" сафида ўйнамайди. 30 ёшли футболчи жорий мавсум Суперлигада 10 та ўйинда майдонга тушиб, 817 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Ушбу давр мобайнида у 4 маротаба сариқ карточка билан жазоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Пахтакор" жамоа бош мураббийи билан ҳам шартномани бекор қилганди.



