

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе мазкур ҳолатга муносабатини билдириб ўтди:
"Бу ҳақида эшитдим. Биринчи галда футболчининг "Локомотив" билан шартномаси бор эди. Чунки "Қайрат"да ижарада ўйнаётганди. Фикримча, қайтгани яхшироқ. Қозоғистонда ўйин амалиёти камроқ бўлди. Бу ерда кўзимиз олдида ўйнайди. Ҳозирда жисмоний ҳолатини тиклаши керак. Ўйлайманки, "Локомотив"да яна аввалги формасига қайтади. Бу ўтиш ҳар томонлама яхши, деб ўйлайман",- дейди Тимур Кападзе championat.asia сайтига.




