UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  28 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  99 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти Янгиликлар

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти

Бизга маълум бўлишича, ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов тез орада "Локомотив"га қайтади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Жалолиддинов ушбу мавсумга тайёргарликни "Локомотив" сафида бошлаб, Суперлига бошланишига саноқлик кунлар қолганида Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига ижарага берилганди. 

Уни "Қайрат"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Қурбон Бердиев шахсан жамоага таклиф этганди. Лекин Жасур Қозоғистонда кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. Бундан ташқари Қурбон Бердиев клубни тарк этиб, Эронга йўл олди. 

Шу боис Жасур Жалолиддиновнинг ўзи ҳам "Локомотив"га қайтишни хоҳлаб турибди. Кеча "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Диёрбек Туропов "Навбаҳор"га йўл олаётгани ҳақида хабар чиқди. Клуб раҳбарияти Туропов ўрнини Жалолиддинов билан тўлдирмоқчи. Шунингдек, ёзги трансфер пайтида "Локо"га кучли ҳужумчининг келиши кутиляпти. 

Жасурбек Жалолиддинов U-23 Осиё чемпионатидаги муносиб ўйини сабаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан "Келажак бунёдкори" медалини қабул қилиб олди. Давлатимиз раҳбарининг эътибори Жалолиддиновга ўз устида янада кўпроқ ишлаши учун далда берса ажаб эмас.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика