UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Ольмо Лапортага ишонади ва "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти  0 07:35"Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин  0 07:11"Нефтчи" Туркия йиғинига йўл олди  0 02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  14 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  95 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  3 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1

Тимур Кападзе: "Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик"

Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган драматик баҳсдан сўнг вакилларимиз бош мураббийи Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов фикрлари билан ўртоқлашишди.

- Қизил карточка ўйинга қандай даражада таъсир қилди? (савол ҳам мураббий, ҳам футболчига)

"Авваламбор, халқимизни ғалаба билан тақдирлайман. Улар бизни охиригача қўллашди. Қизил карточка кутилмаган ҳолат бўлди. Эрта 10 киши бўлиб қолганимиз катта қийинчилик туғдирди. Шундай бўлса ҳам йигитлар руҳан синиб қолишмади, бунинг учун уларга раҳмат. Асосийси, ғалаба қозондик", – деди Кападзе.

"Мураббийимнинг гапларига қўшилган ҳолда шуни айтаманки, бугун стадионда тил билан таърифлашга ожиз атмосферани кўрдик. Худди Европа Чемпионлар Лигасига ўйнагандек бўлдик. Қизил карточка катта таъсир ўтказди. Бу бизни қандай кучли эканимизни кўрсатишга сабаб бўлди. Шундай ўйинлар орқали катта тажриба оламиз. Яна бир бор бизни ажойиб қўллаб-қувватлаб турган томошабинларга ташаккур айтамиз", – деди Жалолиддинов.

- Ярим финалда қайси жамоа тушишини хоҳлайсиз?

- Япония ҳам, Жанубий Корея ҳам кучли. Лекин бу тақдирга боғлиқ. Ким кучли бўлса, ўша билан тўқнаш келамиз. Иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламан. 

- Араб ўйинини олдиндан биламиз. Йигитлар билан аввалроқ бунга тайёргарлик кўрилмаганмиди?

- Бу борада футболчиларга тушунтириш ишлари олиб борилади. Лекин ҳаммада ҳар хил руҳият, психология бор. Улар майдонга жанговор руҳда тушишади. Ўша вазиятда дарвозабонимизнинг ўзи бизнинг фойдамизга қўполлик ишлаб олиши мумкин эди. Бу биз учун катта сабоқ бўлди. 

- Неъматовнинг қизил карточка олгани кейинги ўйинда биз учун қанчалик катта йўқотиш?

- У жамоамиздаги етакчи футболчилардан бири. Унинг тажрибаси катталигини инобатга олсак, бу биз учун катта йўқотиш бўлади. Футболда жамоада 23 ўйинчи бўлади. Кейинги учрашувда захира дарвозабонимиз билан керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Биринчи голдан кейин ва ҳисоб тенглаштирилган вақт орасидаги реакциянгизни тасвирлаб берсангиз ...

- Қизил карточка сабаб 1 киши кам бўлиб, қийин вазиятга тушиб қолдик. Йигитларга ишонар эдим. 11 киши бўлганимизда, бу ўйинда осонроқ ғалаба қозонган бўлар эдик. Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. 

- Ўйингача бўлган машғулот жараёнида экстра тайм ва пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрилганмиди?

– Албатта, кеча машғулот давомида пенальтилар сериясини машқ қилган эдик. Бунгача шогирдларимга ҳар қандай вазиятга тушиб қолишимиз мумкинлиги, барчасига тайёр бўлишимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтганман. Тўғри, эрта қизил карточка олганимиз озроқ ҳаяжонга солган бўлса ҳам, бундай вазиятларга тайёрланган эдик. 

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика