UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  0 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  2 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  0 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  13 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  6 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  48 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  376 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0

ОК-2023 саралаш босқичи. Ўзбекистон Мальдив ороллари дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди, Шомуродовдан хет-трик Янгиликлар

ОК-2023 саралаш босқичи. Ўзбекистон Мальдив ороллари дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди, Шомуродовдан хет-трик

Осиё Кубоги саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Мальдив ороллари учрашуви якунланди.


Мальдив ороллари – Ўзбекистон 0:4

Бош ҳакам: Масуд Туфайли (Сурия)

Қанот ҳакамлари: Мазин Зазфун, Фади Маҳмуд (иккиси – Сурия)

Тўртинчи ҳакам: Али Ридо (Ливан)

Наманган, "Навбаҳор" стадиони, 20.30

Гол: 0:1 — 2, Шомуродов, 0:2 — 51, Шомуродов, 0:3 — 80, Шомуродов, 0:4 — 86, Ўрунов.

Мальдив ороллари: 22.Муҳаммад Фаисал, 2.Самуҳ Али, 3.Аҳмад Нуман, 4.Ҳусайн Сифау Юсуф, 7.Али Фасир, 8.Аисам Иброҳим, 10.Ҳамза Муҳаммад, 13.Акрам Абдул Ғани, 14.Ҳаишам Ҳассан, 17.Иброҳим Маҳуди, 23.Ҳусайн Ниҳон

Захира: 1.Ҳусайн Шариф, 18.Ҳассан Алиф, 5.Суфиану, 6.Муҳаммад Умаир, 9.Абдулла Ямин, 11.Аҳмад Ҳассан, 12.Муҳаммад Саиф, 15.Амдан Али, 16.Ҳассан Раиф Аҳмад, 19.Наиз Ҳассан, 20.Ҳассан Шифаз, 21.Ирроҳим Воҳид Ҳассан

Мураббий: Франческо Мореиро (Италия)

Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 18. Абдулла Абдуллаев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 17.Достон Ҳамдамов, 20.Азизбек Амонов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 16.Валижон Раҳимов, 2.Умарбек Эшмуродов, 6.Сардор Собирхўжаев, 8.Дилшод Саитов, 11.Шерзод Темиров, 13.Исломжон Қобилов, 15.Остон Ўрунов, 19.Азизбек Турғунбоев, 21.Игорь Сергеев, 22.Ойбек Бозоров, 23.Ҳусниддин Алиқулов

Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения)


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Ўзбекистон терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Осиё Кубоги йўлланмасини деярли ҳал қилди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Турғунбоев ўнг қанотдан жуда чиройли зарба амалга оширди, бирозгина аниқлик етишмади.

86. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Остон Ўрунов ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди!

82. Ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Сардор Собирхўжаев майдонга туширилди.

81. Акрам Абдул Ғани огоҳлантирилди.

80. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродовдан хет-трик!

79. Мальдивда биратўла уч ўзгариш: Ҳамза Муҳаммад, Иброҳим Маҳуди ва Ҳусайн Сифау Юсуф майдонни тарк этди, Абдулла Ямин, Ҳассан Раиф Аҳмад ва Ҳассан Шифаз ўйинга қўшилди.

76. Шукуровни ҳакам кечирди, акс ҳолда Отабек иккинчи сариқ карточка билан жазоланарди.

73. Шукуров Остон Ўруновни нишонга олди.

70. Мальдив футболчиси бизнинг жарима майдончада йиқилди, ҳакам пенальтига асос йўқ деб топди.

69. Турғунбоев ҳужумда қўполлик ишлатди.

68. Рустам Ашурматов бурчакдан узатилган тўпни бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади. 

65. Бозоров икки рақибини алдаб ўтди, учинчисига келганда кучи етмади.

62. Ҳамробековнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди, бурчак зарбаси.

61. Ўзгариш: Машарипов ўрнига Ўрунов майдонга туширилди.

60. Шомуродов Сайфиевни қулай вазиятга чиқармоқчи бўлганди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

58. Хавфли вазият. Яна Машарипов вазиятни кўкка совурди.

56. Мальдивда ўзгариш: Ҳусайн Ниҳон захирага олинди, Муҳаммад Умаир ўйинга қўшилди.

53. Мальдивда ўзгариш: Али Фасир ўрнига Наиз Ҳассан ўйинга қўшилди.

51. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродов орадаги фарқни оширди, яхшиям шу футболчимиз бор экан!

50. Мальдив футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, уни замбилда майдон четига чиқаришди.

Боримиз шу, қадрдонлар, асабни асранг.

48. Отабек Шукуров рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

47. Машарипов рақиб футболчиларини алдаш чоғида тўпни йўқотди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш: Азизбек Турғунбоев Азизбек Амонов ўрнига, Ойбек Бозоров Достон Ҳамдамов ўрнига майдонга тушди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Машарипов қарши ҳужумдан фойдалана олмади, қандай вазият юзага келганди.

45. ЗАРБА! Мальдив футболчисининг зарбасидан сўнг Юсупов тўпни қайтарди.

42. Алижоновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади, тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

39. Машариповнинг зарбасига жонли девордан нарига ўтмади.

38. Шомуродовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

36. Шомуродовнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қийинчилик билан бартараф этди.

35. Амонов тўп оғига келгач, ҳаяжонланиб қолди.

33. Жамоамиз ҳужумлар ташкиллаштиришда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Ҳужумлар фақат Шомуродов тарафга қаратилмоқда.

30. Ҳамробеков рақиб оёғини тепгани учун огоҳлантирилди.

30. Шомуродовнинг зарбасига ҳимоячи оёғини қўйиб қолди.

29. Мальдив футболчисидан зарба, Ўткир Юсупов тўпни эгаллаб олди.

26. Мальдив футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

24. Амоновнинг зарбаси дарвозадан бор-йўғи 3 метр юқорига парвоз қилди.

23. Шомуродов-Машарипов жуфтлигидан яна бир ҳужум кўнгилдагидек тугамади.

22. Шомуродов яна офсайдда қолиб кетди, такрорий вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаганини кўрдик.

19. Ҳимоячиларимиз хатосидан рақиб унумли фойдаланишига бир баҳя қолди.

17. Шомуродовнинг пасидан сўнг Машарипов зарба йўллади, рақиб ҳимоячиси тўпга тўғаноқ бўлди.

16. Машарипов тўпни рақиб жарима майдонига узатди, Шомуродов йиқитилди, ҳакам қоида бузилмаганини таъкидлади.

13. Амонов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, рақиб посбони тўпни қайтарди.

11. Шукуров Шомуродовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини билдирди.

10. Мальдивликларнинг ҳужуми якунига етмай қолди. Ўнг қанотга оширилган тўпга қизиллар футболчиси етолмади.

9. Мальдив футболчилари "автобус" қўймасдан, ўйин бошидан буён фаол ҳужумга ўтишмоқда, бу таҳсинга лойиқ.

8. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Мальдив футболчилари бартараф этишди.

5. Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан марказга узатмасига шериги етолмади.

4. ЗАРБА! Машариповнинг чап қанотдан узатмасини Амонов тўхтатмасдан дарвозага йўллади, рақиб дарвозабони тўпни қайтарди.

2. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ШОМУРОДОВ рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди!


1. Учрашувни ўзбекистонликлар бошлаб беришди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси кўк, Мальдив ороллари қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда, бугун сериал-периал кўриш йўқ, аёллар хафа бўлмасин.

Бизга маълум бўлишича, Элдор Шомуродовни қўллаб-қувватлаш учун Сурхондарё вилоятидан бир гуруҳ мухлислар ташриф буюрган.

Ушбу оқшом биратўла икки терма жамоамиз ўз ўйинини ўтказади. 23 ёшгача бўлган терма жамоамиз Ироққа қарши Осиё Кубоги чорак финалида кураш олиб борса, миллий терма жамоамиз биз нисбатан кучсизроқ баҳолаётган Мальдив оролларига қарши майдонга тушади. Иккала ўйин ҳам сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Бирини кузатишингиз, бирини ўқиб боришингиз мумкин. Иккита телевизорингиз бўлса, иккаласиниям томоша қилинг истасангиз. Биз ҳам сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз.

Бугун Ўзбекистон рақиб дарвозасига нечта гол ура олади? Изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Жамоалар чигалёзди машғулотларни амалга оширмоқда.

Ассалому алайкум, бугунги учрашувга ташриф буюрган ҳамда ташриф буюрмаган мухлислар. Голларга бой бўлиши умид қилинаётган баҳс гувоҳига айланмиз. 

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика