UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Жиззах"га 9 та гол урди, Акбар Усмоновдан пента-трик!  0 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  0 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  6 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  2 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  5 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  19 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  5 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   6 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" Мадридда зор йиғлаган кеча ёхуд "Реал Мадрид" камбэк қилиб, финалга йўл олди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" Мадридда зор йиғлаган кеча ёхуд "Реал Мадрид" камбэк қилиб, финалга йўл олди

ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйини - "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" баҳси якунланди!

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Манчестер Сити" 3:1

Голлар: Рияд Марез (Бернарду Силва) 73', Родриго (Карим Бензема) 90', Родриго (Даниэль Карвахаль) 90+1', Карим Бензема 95'

"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль, 3. Эдер Милитао (5. Хесус Вальехо 115'), 6. Начо Фернандес, 23. Ферлан Менди, 10. Лука Модрич (25. Эдуардо Камавинга 75'), 14. Каземиро (11. Марко Асенсио 75'), 8. Тони Кроос (21. Родриго 68'), 15. Федерико Вальверде, 9. Карим Бензема (19. Дани Себальос 104'), 20. Винисиус Жуниор (17. Лукас Васкес 115').

Захира: 13. Андрей Лунин, 40. Тони Фуидиас, 4. Давид Алаба, 12. Марсело, 16. Лука Йович, 24. Мариано Диас.

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 2. Кайл Уокер (11. Александр Зинченко 72'), 3. Рубен Диаш, 14. Эмерик Ляпорт, 27. Жуан Канселу, 20. Бернарду Силва, 16. Родриго Эрнандес (7. Рахим Стерлинг 99'), 17. Кевин Де Брюйне (8. Илкай Гюндоган 72'), 26. Рияд Марез (25. Фернандиньо 85'), 9. Габриэль Жезус (10. Джек Грилиш 78'), 47. Фил Фоден.

Захира: 13. Зак Стеффен, 33. Скотт Карсон, 6. Натан Аке, 80. Кол Палмер, 90. Ромео Лавия, 56. Cонрад Эган-Рилей, 87. Жамес МcАтее.

Огоҳлантиришлар: Лука Модрич 9', Эмерик Ляпорт 9', Даниэль Карвахаль 65', Эдер Милитао 84', Федерико Вальверде 90+6', Рахим Стерлинг 101', Александр Зинченко 113'

Реал Мадрид

Родриго - 90', Родриго - 90'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

05/05/2022, 00:00

1
:
3
Finished AET

Манчестер Сити

Рияд Марез - 73'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 61416 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
120'
9'  Лука Модрич
65'  Даниэль Карвахаль
68'  Тони Кроос (Родриго)
75'  Каземиро (Марко Асенсио)
75'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
84'  Эдер Милитан
90'  Родриго
90'  Карим Бензема
90'  Родриго
90'  Марко Асенсио
90'  Федерико Вальверде
95'  Карим Бензема
104'  Карим Бензема (Дани Себальос)
115'  Винисиус Жуниор (Лукас Васкес)
115'  Эдер Милитан (Хесус Вальехо)
9'  Эмерик Ляпорт
72'  Кайл Уокер (Александр Зинченко)
72'  Кевин Де Брёйне (Илкай Гюндоган)
73'  Рияд Марез
73'  Бернарду Силва
78'  Габриэль Жезус (Джек Грилиш)
85'  Рияд Марез (Фернандиньо)
99'  Родриго Эрнандес (Рахим Стерлинг)
101'  Рахим Стерлинг
113'  Александр Зинченко


120+3. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "РЕАЛ МАДРИД" ФИНАЛДА!

120+3. "Ман Сити" сўнги ҳужумларидан бирини голсиз якунлади!

120+1. Бурчак зарбасида тўп узатилди, ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

120. Тўртинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

120. "Ман Сити" бурчак зарбасини амалга оширмоқда...

117. "Ман Сити" анчагина шошилмоқда. Агар манчестерликлар битта гол ургудек бўлса буёғи пенальтилар сериясига уланиб кетади.

113. Ўйинда анчагина тўхталишлар бўлмоқда.

107. "Ман Сити" фаолликни оширмоқда. Мадридлик ҳимоячилар эса анчагина ишончли ҳаракат қилмоқда.

106. Тўртинчи - якуний бўлим бошланди!

105+2. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси якунланди.

105+2. Фернандиньо бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади...

105. Учинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

104. Бензема майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига ўйинга Себальос қўшилди.

104. "Ман Сити" мадридликлар жарима майдончасини "қамал" қилиб олмоқчи...

98. Ўйин темпи жуда юқори! Ҳар икки жамоа ҳам олдинга ўтмоқда.

95. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема ҳисобни оширди!

93. Пенальти!!! "Ман Сити" дарвозаси томон!

92. Ўйин давом этмоқда. Бенземанинг дарвозага йўллаган зарбасини Эдерсон қайтариб юборди...

91. Ана бўлмасам! Мухлислардан бири майдонга тушиб кетди...

91. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси бошланди.

Ҳайратланарли даражада даҳшатли ўйин, супер камбэк!

90+7. Ўйиннинг асосий вақти якунланди! Энди навбат қўшимча бўлимларга!

90+3. "Ман Сити" яна фаоллашди...

Карвахальнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпини Родриго боши билан дарвозага киритди!

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал"!!!!

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.

Бензема чап қанотдан узатган тўпни Родриго дарвозага киритди!

90. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Родриго!

87. Грилиш, Куртуа... Жекнинг зарбасини Тибо қайтарди...

87. Хавфли вазият!!! Грилиш чапдан кириб келиб, тўпни ерлатиб узатди, аммо Фоден бўш дарвозага тўпни кирита олмади!!!

86. Канселудан супер зарба ва Куртуадан супер сейв!!!

82. Карим Бензема тўпни ажойиб тарзда тўғрилаб олиб дарвозага зарба берди... бироқ ушбу вазиятда оффсайд бор экан.

75. "Реал" бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хўш, энди буёғига қандай бўлади?

Гюндоган ҳужумни бошлади, Бернарду тўпга эгалик қилиб олдинга юрди ва тўпни ўнг қанотга узатди, Рияд эса дарвозага ажойиб тарзда зарба бериб, гол урди!

73. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Маҳрез ҳисобни очди!

70. Баҳснинг 70 дақиқаси ўтиб бўлди. Ҳисоб ҳамон 0:0.

66. Кевин де Брюйненинг жаримадан узатган тўпини Бензема қайтариб юборди.

Сурат биздан, изоҳ сиздан...

56. "Реал" ҳужумларни қаторлаштириб ташламоқда. Бу сафар Каземиро бошлаган ҳужумни яна Винисиус якунига етказа олмади.

55. Каземиро Винисиусни олдинга бошлади, аммо бразилиялик футболчи тўпни ўзига мослаштира олмади.

52. Винисиус чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди, тўпни марказроққа Модричга узатди, Лука эса қулай вазиятни голга айлантира олмади.

50. Жезуснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Куртуа ушлаб олди.

46. Даҳшат вазият! Карвахалнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Винисиус бўш қолган дарвозага кирита олмади...

46. Иккинчи бўлим старт олди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. де Брюйненинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Реал"нинг уюштирган навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятсиз якунланди. 

43. Бензема дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо бу сафарга зарба ҳам ноаниқ кетди! Қўшимчасига, ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлган экан.

40. Фоденнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Куртуа қайтариб юборди.

39. Ҳар икки жамоа вакиллари навбатма-навбат олдинга ўтишмоқда. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.

37. Маҳрез катта тезликда "Реал" ҳимоясини ёриб ўтмоқчи бўлди, бироқ мадридлик ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

33. Майдонда Каземирога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Захирадаги Камавингга тайёргарликни бошлаб юборди...

27. Крооснинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси рекошет бўлиб, майдонни тарк этди. 

26. "Ман Сити" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Дарвозагача чамаси 22 метр...

Биринчи бўлимнинг ярми ўтиб бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам тенг ҳаракат қиляпти. Ўйин ҳарорати эса жуда юқори!

23. Габриэль Жезуснинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

20. ЗАРБА! де Брюйне Бернардуни ажойиб тарзда олдинга бошлади, Силванинг дарвоза томон берган зарбасини эса Куртуа ажойиб тарзда қайтариб юборди!

18. Винисиус Жуниор "Реал"нинг ҳужумини ўзининг кучли зарбаси билан кўкка совурди.

15. де Брюйненинг узоқ масофадан берган кучли зарбасини Куртуа ушлаб олди.

12. Вальверде тўпни Бенземага узатди, Каримнинг дарвоза томон берган зарбаси эса анчагина ноаниқ кетди.

10. Ўтган 10 дақиқа жуда тез ўтди, учрашув ҳароради юқори!!!

8. Майдонда футболчилар ўртасида баҳс келиб чиқди. Ўйин бироз тўхтади.

7. Эдерсон жуда қалтис ўйнади. Агар тўпни ўзидан узоқлаштира олмаганида Винисиус тўпни олиб қўйиб, дарвозани ишғол қилиши мумкин эди...

5. Бернарду Силва тўпни ўзига тўғрилаб олаётганда қўли билан ҳаракат қилди. 

4. Модрич тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатиб берди, Бенземанинг бош билан берган зарбаси эса ноаниқ кетди. 

1. Илқ дақиқаларданоқ мадридликлар фаол. Винисиус жарима зарбаси ишлаб олди. 

1. Ўйин бошланди!

Стадион узра ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика