UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  0 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  0 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  2 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  4 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  14 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  10 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  2

«Насаф» «Банияс»ни мағлуб этиб, ўзини ОЧЛга, «Сўғдиёна»ни эса ОФК кубогига олиб чиқди Янгиликлар

«Насаф» «Банияс»ни мағлуб этиб, ўзини ОЧЛга, «Сўғдиёна»ни эса ОФК кубогига олиб чиқди

Қаршининг "Насаф" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида БААнинг "Банияс" клубига қарши баҳс олиб бормоқда.

"Банияс" – "Насаф"  0:2

21.15, «Банияс» стадиони

Гол :  27 -Шерзод Насруллаев (0:1), 75 - Ҳусайн Норчаев (0:2)

Бош ҳакам: Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)

Қанот ҳакамлари: Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайда ва Амир Довуд Ҳусайн Ал Виндави (иккиси – Ироқ)

Захира ҳаками: Заид Томер Муҳаммад (Ироқ)

Назоратчи: Ленний Эдвард Макгрегор (Австралия) 

Комиссар: Бачир Чафик Абдул Ҳолиқ ( Ливан)

"Банияс": 55. Фаҳад Алдҳанҳани, 17.Али Исса ( 45.Аҳмад Робия, 66), 4.Ҳолид Алҳошими, 31.Саша Ивкович, 52.Ҳусайн Аббос, 23.Хамис Солиҳ, 7.Фаваз Авана, 10.Николас Хименес, 11.Гастон Суарес, 18.Суҳайл Аҳмад, 70.Муҳаммад Рашид (42.Аҳмад Абунамус, 75)

Захира: 1.Муҳаммад Ҳалаф, 77.Ҳолид Абдулраҳмон Аллуши, 16.Салим Абдулла, 8.Муҳаммад Ҳамдан, 20.Муҳаммад Алменҳоли, 21.Шуҳин Сурур, 35.Аҳмад Ҳамдан, 38.Султон Абдуллаҳ, ,

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 8.Дилшод Саитов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 92.Умар Эшмуродов, 34.Шерзод Насруллаев, 7.Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳимов, 68), 22.Акмал Мозговой, 88.Марко Станоевич, 77.Ойбек Бозоров (Алибек Давронов,, 90), 9.Иван Соловьёв (17.Суҳроб Нуруллоев, 60), 10.Ҳусайн Норчаев (99.Семир Смайлагич, 90)

Захира: 13.Азамат Сойибов, 35.Абдувоҳид Неъматов, 2. 23.Сардор Садуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 30.Азиз Ҳолмуродов, 20.Шаҳзод Акрамов, 

Огоҳлантириш: 34 - Акмал Мозговой, 70 - Фаваз Авана, 86 - Ҳолид Алҳошими 


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+3. Жамоамиздан ажойиб комбинация аммо Акмалнинг ажойиб узатмасидан Семир фойдалана олмади. Дарвозабон унинг зарбасини қайтарди

90.. Ўзгариш: Норчаев ўрнига Смайлагич, Бозоров ўрнига Давронов майдонга тушди

86. Огоҳлантириш: Абдураҳимовга қарши жуда қўпол ўйнаган Ҳолид Алҳошими огоҳлантирилди

84. Нуроллоевнинг зарбсига аниқлик етишмади 

Жарима зарбасидан сўнг Алиқулов тўпни боши билан рақиб жарима майдончаси марказига ошириб берди. Тўпни қабул қилиб олган Ҳусайн рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди

75. ГООООООООООООООЛ. НОРЧАЕВ ҲИСОБНИ ИККИТАГА ОШИРМОҚДА

 75. Ўзгариш: Муҳаммад Рашид ўрнига Аҳмад Абунамус майдонга туширмоқда

73. ЗАРБАА. Ҳименезнинг навбатаги аниқ зарбаси, бу сафар ҳам дарвозабонимиз ўз ўрнида

70. Огоҳлантириш: Мозговойга қўпол ҳаракат қилган Фаваз Авана ҳакам томонидан огоҳлантирилди

68. Ўзгариш: Баҳром Абдураҳимов Муҳиддиновнинг ўрнига майдонга тушди

66. Ўзгариш: Эиса Алмази ўрнига Аҳмад Рабиа майдонга тушди

63. Муҳаммад Рашиднинг зарбаси ноаниқ кетмоқда

60. Ўзгариш: Соловев ўрнига Нуруллоев майдонга тушди

54. ЗАРБААА. Бозоров кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига келиб тушди

51. Норчаев жароҳат олиб майдонда ётибди

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

38. «Насаф» ҳимоясида пала-партишлик бўлди. Насруллаев тўпни жарима майдончамиз ичидан чиқариб юборди 

34. Огоҳлантириш. Акмал Мозговой огоҳлантирилди

33. САЛ ҚОЛДИ... Николас Хименес бир нечта футболчидан ўтиб зарба йўллади, бахтимизга зарбага аниқлик етишмади

30. Бозоров узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

Иван Соловьёв қанотдан ажойиб тарзда тўпни узатди, Шерзод эса жарима майдончасига кириб борди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди

27. ГОООООООООООООООЛ. Насруллаев ҳисобни очмоқда

20. Бозоров зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб Насруллаевга келиб тушди. Шерзоднинг узатмасини эса Ҳусайн боши билан зарба йўллади, бироқ зарба секин чиқди.

16. ЗАРБАААААА. Насруллаев қанотдан ажойиб узатмани амалга оширди ва Норчаев боши билан зарба йўллади. Мезбонлар дарвозабонидан супер сейв

14. СУАРEССС. Мезбонлар легионери битта футболчидан ажойиб тарзда ўтиб зарба йўллади, ҳозирча Эргашев ўз ўрнида

10. Мезбонларда яна бир бор яхши имкониятга эга бўлди. Ҳименезнинг бурчакдан узатган тўпини Фаваз Авана боши билан йўллади, бироқ ноаниқ 

5.  Бурчакдан зарбасидан сўнг Гастон Суарез боши билан тўпга зарба берди. Унинг зарбасини Эргашев эгаллаб олди

4. УХХХХХХХ. Муҳаммад Рашидда ажойиб имконият бўлди, яқин масофадан йўллаган зарбани Умиджон Эргашев бартараф этмоқда

3. Муҳиддинов қанотдан узатмани амалга оширди, тўп ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Жамоалар стадионга чиқиб келмоқда


Банни Яс

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . final-тур

15/03/2022, 20:15

2
:
0
Тугади

Насаф Карши

Шерзод Насруллоев - 27', Хусаин Норчаев - 75'

45'
90'
27'  Шерзод Насруллоев
75'  Хусаин Норчаев

Рейтинг: +139   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика