

Немис клуби 19 ёшли ярим ҳимоячининг ижараси бўйича такрорий сўров берди. Олдинроқ, Хаби Алонсо жамоаси мадридликларга Чемпионлар лигасидан сўнг мурожаат қилганди.
Сўнгги бир ярим ойда туркиялик ёш ўйинчига бошқа немис клублари ва АПЛ, Ла Лига ва А Серия жамоалари қизиқиш билдирди. "Милан" Гюлерни ижарага олишга уринган итальян жамоаларидан бўлди.
Шунга қарамай, "Мадрид" ҳам, ўйинчининг ўзи ҳам шу ёзда кетиш имкониятини ўрганмаяпти.
Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришди.



