UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  0 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  3 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  3 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  2 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  8 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  9 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  21 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  7 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11

Суперкубок-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳам шоу давом этади" Янгиликлар

Суперкубок-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳам шоу давом этади"

Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида дастлаб Рўзиқул Бердиев ва "Насаф" вакиллари қатнашишди.

Бош мураббийга Ҳусайн Норчаев ва Марко Станоевич ҳамроҳлик қилишди.

Аввало Суперкубок учрашувини мана шу стадионда ўтказишаётгани учун раҳмат айтаман. "Турон" клуби вакилларига стадионни тайёр қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Очиғи майдоннинг ҳолатини кўриб ҳайрон қолдик. Чунки бундай пайтда майдонни шундай қилиш катта меҳнат талаб қилади.  "Пахтакор"га қарши ўйинлар доим қизиқарли кечган. Ушбу жамоани ўз ўйини, мухлислари бор.Икки жамоа ҳам узоқ вақт тайёргарлик кўрди.  Имкониятлар тенг, деб ўйлайман. Эртага биз амалдаги мамлакат чемпионига қарши ўйнаймиз. Аммо бу жамоага қарши яхши ўйнай олишимизни исботлаб қўйдик. Эртага ким ўйинга яхши тайёр бўлса ўша жамоа ғолиб бўлади. "Насаф" учрашувга тўлиқ тайёр. Барча йигитлар ўйинга шай ҳолда", - дейди Рўзиқул Бердиев.



"Ўтган мавсумни "Пахтакор"га қарши ўйин билан тугатгандик, бу мавсумни шу жамоага қарши ўйин билан бошлаймиз. Эртанги баҳсга яхши тайёрландик. Биз бир-биримизни яхши биламиз, деб ўйлайман. Эртага чиройли футбол кўрсатиб байрамона кайфият улашишни ният қилганмиз", - деди Марко Станоевич.

"Эртанги баҳсга яхши тайёрландик. "Пахтакор" билан ўйинга тайёрмиз, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.", - деди Ҳусайн Норчаев.

- Трансферлардан кўнглингиз тўлдими? 

-  Бизнинг ўз режамиз бор эди. Биласизлар кўп легионерлар олишга имкониятимиз йўқ. Иккинчидан олдимизда таъқиқ бор эди.  Асосий мақсадимиз жамоамиз ўзагини сақлаб қолиш эди. Керакли чизиқлар борасида ишлашимиз талаб қилинарди. Ярим ҳимоядаги бўшлиқларни Шароф ва Иван Соловьёв орқали тўлдирдик. Лекин асосий мақсадларимиздан бири ҳужум чизиғига рақобат қиладиган ҳужумчини таклиф қилиш эди. Яқинда ҳам айтдим, 3-4 нафар бизга ёрдами тегадиган юқори савияли ҳужумчиларга энг яхши таклифларимиз билан чиқдик. Баъзи бир сабабларга кўра амалга ошмади.  Бугун кечгача бир ҳужумчи билан келишувга эришишимиз мумкин. Ҳозирча унинг номи сир.

- Бобир Абдихолиқов жамоага қайтиши мумкинми? 
- Бобир Абдихолиқов ҳозир "Насаф"га қайтмаслиги аниқ. Чунки унга жамоасида ишонч катта. Боиси Бобирга рақобат қиладиган футболчи жамоани тарк этган.

- "Пахтакор"га ўзбек футболини у қадар яхши билмайдиган мураббий келди. Эртага "Насаф" бундан фойдалана оладими? 
- "Пахтакор"га янги хорижлик мураббий келди. У ҳақда фақат ижобий фикрлар эшитдик. Рақибимизнинг бир иккита ўйинини кўрдик, янги мураббий жамоа услубини ўзгартирмаган. Фақат янги футболчилар орқали жамоани кучайтиришган. 3та ҳимоячи билан ўйнашини айтишганди. Лекин схемада ҳеч қандай ўзгариш кўрмадим. Мураббий тажрибасига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

- Ойбек Бозоровнинг эртага ўйнамаслиги жамоага қанчалик таъсир қилади? 

- Албатта бу йўқотиш, аммо футбол жамоавий ўйин. Унинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Ойбек ёки Маркосиз ўйнашни билишимиз керак. 

- Жисмоний томонлама иккала жамоа ҳам ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги аниқ, руҳий томонлама жамоа эртанги баҳсга тайёрми? 

- Албатта тўғри айтдингиз, жамоалар ҳозирча жисмоний тайёр эмас. Бугун йигитлар билан анча вақт гаплашдик. Рақибни ўргандик. Руҳий томонлама барчаси жойида бўлади деб ўйлайман. Охирги йилларда жамоамиз руҳий томондан ўсишга эришди. 1-2 йил олдин академияда ўқиётган болалар бугун "Пахтакор" билан тенг ўйнашмоқда. 

- Сўнгги йилларда "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги ўйинлар ўзига хос "Эль Класико"га айланиб бормоқда...

- Эртага ҳам шоу давом этади. Иккала клубнинг олиб бораётган сиёсати. "Пахтакор" олдинги йилларда мухлислар меҳрини қозонаётган жамоа, "Насаф" ҳам сўнгги йилларда мухлислар меҳрини қозонмоқда. Принципиал ўйинлар кўп бўлса бундан фақат футболимиз ютади. Икки жамоа натижага ўз ўйини билан эришмоқда. Ўйлайманки, шу жиҳат мухлисларни эътиборини тортмоқда. Бундай даражадаги жамоалар яна чиқади. 

- Сўнгги пайтларда сизга хориж клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар чиқди. Легионер бўлишга тайёрмисиз? 

Ҳусайн Норчаев:  - Ҳозирча бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас деб ўйлайман. "Насаф" билан амалдаги 3 йиллик шартномам бор. Уёғини раҳбарият билан гаплашиб кўрамиз. 


- Драган Черан билан қалин дўстсиз, нима деб ўйлайсиз. Келажакда бир жамоада ўйнашингиз мумкинми? 

Марко Станоевич: - Бунга қадар бирга ўйнаганмиз, балки келажакда яна бирга ўйнармиз. 

Рўзиқул Бердиев: - Бу йил аслида Черан бўйича иш олиб бордик, аммо молиявий ҳолатимиз бунга йўл қўймаса керак. Станоевич ва Черан Сербия фахрийлар жамоасида бирга ўйнашади (кулади).



Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика