Сардор Рашидов "Пахтакор" машғулотларида

Narzulla Saydullayev
8 янв 2022
"Пахтакор" жамоасининг асосий таркиби бугун янги мавсумга ҳозирлик жараёнини бошлаб юборди.

Қибрайдаги клуб базасида ўтган дастлабки машғулотда футболчилар енгил югуриш ва тўп билан ишлаш машқларини бажаришди. Январь ойида тайёргарлик жараёни Қибрайда олиб борилади.

Эълон қилинган суратларда Сардор Рашидовнинг ҳам клуб билан машғулот ўтказаётгани кўриш мумкин.

Клуб матбуот котиби Беҳзод Назаровнинг маълум қилишича, Рашидов Тошкент клуби билан ҳали шартнома тузмаган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати.