UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  0 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  0 16:28U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 (матнли трансляция)  16 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  1 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  3 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  13 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  28 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  5

Финал-2021. "Насаф" бир киши кам бўлиб "Пахтакор"ни мағлуб этиб Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Янгиликлар

Финал-2021. "Насаф" бир киши кам бўлиб "Пахтакор"ни мағлуб этиб Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Бугун жорий йилги Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин соат 16:00да, Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида бошланади. 

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал

4 декабрь, шанба

ПАХТАКОР – НАСАФ 1:2  

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Рустам Лутфуллин

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Александр Давиденко.

Гол: Одил Ҳамробеков 28, 1:0, Баҳром Абдураҳимов 36, 1:1, Ғолиб Ғайбуллаев 75- 1:2

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одил Ҳамробеков, 9.Шерзод Темиров, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Ҳожимат Эркинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 42.Аббосбек Файзуллаев (11. Боян Матич, 68), 88.Шаҳзод Азмиддинов (16. Марлен Чобанов, 46)

Захира: 35. Санжар Қувватов, 8. Азизбек Турғунбоев,  14. Хумоюнмирзо Иминов,  19. Шароф Муҳитдинов, 21. Аброрбек Исмоилов, 28. Диёр Холматов, 58. Абубакир Ашуров

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 18.Баҳром Абдураҳимов (55. Шаҳзод Акрамов, 61), 19.Ҳусаин Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Абубакр Ризо Турдалиев (6. Муродбек Раҳматов, 61), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов

Захира: 13. Азамат Соийбов, 75. Шаҳзод Акрамов, 2. Алибек Давронов, 28. Сардор Садуллаев, 50. Шоҳмалик Комилов,  71. Жасур Жумаев, 99. Андрия Калудерович

Огоҳлантириш: Шаҳзод Азмиддинов 24, Одил Ҳамробеков 44, Шаҳзод Акрамов 61, Марлен Чобанов 83, Умид Эргашев 90+5

Четлатиш: Ойбек Бозоров 34,

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+5.  ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Умиджон Эргашев

90+1. "Пахтакор"да бурчак зарбаси. Умиджон Эргашев тўпни ушлаб олди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Шерзод Темиров ўрнига Диёр Ҳолматов тушди. 

88. ЗАРБАААААААААА. Турғунбоевнинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

86. "Пахтакор" жарима зарбаси ишлади. Тўп жуда қулай нуқтада

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Марлен Чобанов

80. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Сардор Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов, Достон Ҳамдамов ўрнига Азиз Турғунбоев тушди. 

78. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Суҳроб Нуруллоев ўрнига Алибек Давронов, Хусайин Норчаев ўрнига Шоҳмалик Комилов

74. ГООООООООООООООООООЛ. "Насаф" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Ғолиб Ғайбуллаев гол уриб кетмоқда. 



68. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Аббос Файзуллаев ўрнига Боян Матич тушди. 

63. ЗАРБАААА. Одил Ҳамробековнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ. 

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Шаҳзод Акрамов 

60. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Абубакр-Ризо Турдалиев ўрнига Муродбек Раҳматов, Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди. 

58. ЗАРБААААААААААА. Шерзод Насруллаев ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Элдор Суюнов тўпга чиқиб келди. Тўп дарвозага кирмади. 

53. "Пахтакор" иккинчи бўлим бошидан анча фаол. Ҳужумлар ёмғирини ёғдирмоқда. 

51. УХХХХХХ, ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ. Фаррух Сайфиевнинг узатмасини Шерзод Темиров чалқанча услубда дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов ўрнига Марлен Чобанов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Одил Ҳамробеков

41. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолгач яхши харакат қилмоқда. Қизиқ, балки эндиликда 10 киши билан ўйинни бошлар, кейинги мавсум.

36. ГОООООООООООООЛ. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолгач олдинга ўтди ва ҳисобни тенглаштирди. Баҳром Абдураҳимов ҳисобни тенглаштирди. Шерзод Насруллаевнинг пасидан сўнг бир икки ҳаракат билан кириб борди ва дарвозани ишғол қилди.




34. ЧЕТЛАТИШ. ВАР қароридан сўнг Ойбек Бозоровга кўрсатилган сариқ бекор қилди ва қизил карточка кўрсатди. 

32. Ойбек Бозоров рақиб футболчиси оёғини босиб олди. Аҳрол Рискуллаев ВАР монитори олдида вазиятни кўрмоқда. 

28. ГОООООООООООЛ. Фарруҳ Сайфиевнинг жарима майдончасига узатган ажойиб тўпидан сўнг Одил Ҳамробеков дарвозани ишғол қилди. Голда Фаррух Сайфиев асосий ишни қилиб берди. 

25. ЗАРБААААААААААААА. Хожимат Эркиновнинг чап қанотдан юқорилатиб берган тўпини Аббос Файзуллаев голга айлантира олмади. Унинг бўйи пастлиги панд бериб қолди. 

24. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов

24. Ўйин бироз жонланди. "Насаф" босим қилишда давом этмоқда. 

21. ЗАРБААААААА. Ғолиб Ғайбуллаевнинг кучли зарбаси дарвозанинг ташқи томонига бориб тегди. 

18. Ҳусайн Норчаев жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. 

13. ЗАРБААААААААА. Элдор Суюнов Ғолиб Ғайбуллаевнинг жаримадан ерлатиб берган зарбасини ушлаб олди. 

12. "Пахтакор" ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоевга нисбатан қўполлик ишлатди. "Насаф"да жарима зарбаси. 

10. Ҳозирча хавфли вазиятлар бўлгани йўқ.  Жамоалар илк дақиқалардан эҳтиёткорликка эътибор қаратмоқда. Тенг ўйин кечяпти.

Ўйин бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграмоқда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Майдон узра ЎзПФЛ клубларининг логотиплари туширилган байроқлар ҳилипирамоқда. 

Одил Аҳмедов ва ЎзПФЛ вакили Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон кубогини майдонга олиб чиқишди. 

Учрашув бошланишига оз қолди. 

"Насаф" жамоаси мухлислари стадиондан туриб қўллаб-қувватлашга тайёр туришибди. 


"Динамо" стадиони ўйинга тайёр!


Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган


"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан


"Шерлар" "аждарлар"га қарши. Тахминий таркиблар


Бугун икки жамоадан бири мана шу кубокни уйига олиб кетади. Соврин Қаршига кетадими ёки Тошкентга?


Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. Бугун Ўзбекистон кубогининг навбатдаги ғолиби аниқланади.Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари кубок учун кураш олиб боришади. Финалгача бироз вақт бор. Биз эса унгача бўлган жараёнларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика