UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  0 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  6 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  37 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда "Шахтёр"га "бор-йўғи" 5 та гол урди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда "Шахтёр"га "бор-йўғи" 5 та гол урди

Европа чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида "Шахтёр" - "Реал Мадрид" ўйини бўлиб ўтди.

"Шахтер" – "Реал Мадрид" 0:5
"НСК Олимпийский" стадиони
Голлар
: 0:1 – 37, автогол Кривцов, 0:2 – 51 Винисиус Жуниор, 0:3 – 56 Винисиус Жуниор, 0:4 – 64 Родриго, 0:5 – 90 Бензема.

"Шахтёр" – Трубин, Додо, Кривцов, Марлон, Исмаили (Корниенко, 75), Алан Патрик (Степаненко, 79), Соломон (Маркос Антонио, 46), Майкон, Педриньо, Тете (Марлос, 46), Фернандо Педро (Мудрик, 74).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао (Вальехо, 87), Менди (Марсело, 69), Модрич (Камавинга, 78), Кроос (Вальверде, 78), Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 78).

Огоҳлантириш: Маркос Антонио (46).

Шахтер Донецк

Лига Чемпионов - группа D . 3-тур

20/10/2021, 00:00

5
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Сергей Кривцов - 37', Винисиус Жуниор - 51', Винисиус Жуниор - 56', Родриго - 65', Карим Бензема - 90'

Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 34037 томошабин

Бош ҳакам: Srdjan Jovanovic

45'
90'
46'  Тете (Ромеро Бонфим Марлос)
46'  Манор Соломон (Маркос Антонио)
47'  Маркос Антонио
74'  Фернандо (Михаил Мудрик)
74'  Исмаили Гонсалвеш (Виктор Корниенко)
79'  Алан Патрик (Тарас Степаненко)
37'  Сергей Кривцов
51'  Винисиус Жуниор
51'  Лука Модрич
56'  Винисиус Жуниор
65'  Родриго
65'  Винисиус Жуниор
69'  Ферлан Менди (Марсело)
78'  Тони Кроос (Федерико Вальверде)
78'  Родриго (Марко Асенсио)
78'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
87'  Эдер Милитан (Хесус Вальехо)
90'  Карим Бензема
90'  Марко Асенсио


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Реал" чиройли ўйин кўрсатиб, ишончли ғалабани қўлга киритиб, муҳим 3 очкони ишлаб олди.  

Захирадан ўйинга қўшилган Марко Асенсио голли узатма муаллифи.

90+1-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема ҳам исмини таблога ёздириб қўймоқда.   

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

87-дақиқа. Ўзгариш! Хесус Вальехо мавсумда илк бор "Қироллик клуби" сафида майдонга туширилди. У Эдер Милитаони алиштирди.   

82-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

79-дақиқа. Ўзгариш! "Шахтёр"да ҳам ўзгариш юз берди. Алан Патрик ўрнини Тарас Степаненкога бўшатиб берди.  

78-дақиқа. Ўзгаришлар! Кроос, Модрич ва Родриго ўрнига Асенсио, Камавинга ҳамда Вальверде туширилди.    

77-дақиқа. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Мудрик Милитаога нисбатан қўполлик ишлатди.   

75-дақиқа. Ўзгариш! Фернандо ўрнига Михаил Мудрик ўйинга қўшилди.  

74-дақиқа. Марсело жарима майдонига яқин ҳудудда тўпни эгаллаб олгач, зарба беришга қарор қилди. Лекин жароҳат сабаб анчадан буён ўйин амалиётисиз қолиб кетган ҳимоячининг уринишга аниқлик етишмади.   

70-дақиқа. Хавфли вазият! Карим Бензема яхши ҳаракат қилди, бир рақибини осонлик билан алдади ва зарба йўллади, аммо Трубин бу сафар тўпни қайтаришни уддалади.  

69-дақиқа. Ўзгариш! Ферлан Менди ўрнига Марсело ўйинга қўшилди.  

68-дақиқа. Ҳужумга ёрдамга келган ҳимоячи Додо оёғини қайириб олиб, жароҳат олди чоғи. 

67-дақиқа. Хавфли вазият! Тибо Куртуа кетма-кет икки бор жамоасини қийин вазиятда қутқариб қолди. Мезбонлар орадаги фарқни қисқартириш учун қулай имкониятга эга бўлишганди.     

65-дақиқа. ГОООООООЛ! "Реал" орадаги фарқни янада оширмоқда. Бензема-Винисиус-Родриго комбинациясини охиргиси гол билан якунлади. Винисиусдан бу сафар голли узатма.

61-дақиқа. Бу сафар ҳам "Шахтёр" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади. 

Алан Патрик тўпни ўзига ўнглаб зарба йўллади, Милитао боши билан тўпни қайтариб юборди. Яна бурчак зарбаси. 

60-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди. 

58-дақиқа. Кетма-кет "зарбалар қабул қилиб олган" мезбонлар карахт ҳолатда ҳужумга ўтишга уринаётгандек. Украиналиклар тўпни эгаллаб рақиб жарима майдончасига яқинроқ келишяптию, уёғига нима қилишни билмай қолишмоқда. 


56-дақиқа. ГООООООООЛ! Виннидан дубль! Бразилиялик футболчи рақиб ҳимоясини бир ўзи янчиб ташлади! Шунчаки супер!

55-дақиқа. "Шахтёр" футболчилари катта қийинчилик билан зарбага имкон топишди. Лекин Куртуа кучсиз зарбадан кейин осонлик билан тўпни эгаллаб олди.  

51-дақиқа. ГООООООООЛ! Винисиус орадаги фарқни иккитага оширмоқда. 

48-дақиқа. Ўйин давом этади.

47-дақиқа. Каземиро рақиб билан тўқнашгач, оёғини ушлаган ҳолда майдонда ётибди. Унга ёрдам кўрсатишлари зарур.   

Ўзгаришлар! Тете ва Соломон майдонга қайтмади. Уларнинг ўрнига Марлос ва Маркос Антонио туширилди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Карим Бензема бошлаб берди.  

45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимга умуман вақт қўшмасликка қарор қилди. Танаффус. 

45-дақиқа. Тезкор ҳужумни Родриго зарба билан якунлади, аммо ҳимоячи тўпни дарвозагача етиб боришига йўл қўймади.   

Бурчак зарбасидан кейин тўп Карим Бенземага келиб тушди, францияликнинг аниқ зарбасидан кейин Анатолий Трубин ўзини кўрсатди.  

41-дақиқа. Винисиусдан зарба, ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди. 

40-дақиқа. Гол уриб олганига қарамай, "Реал" босимни давом эттирмоқда. 

38-дақиқа. автоГООООООЛ! Сергей Кривцов кутилмаганда тўпни Бенземага ўтказмайман деб, ўз даровзасига тўғрилаб юборди. Чиройли гол чиқди лекин.

36-дақиқа. Бензема жарима майдончаси марказига йўллаган тўп шерикларига етиб бормади, "Шахтёр" қарши ҳужумга қочиб кетишига Милитао йўл қўймади ва кейин Фернандо унга нисбатан қўполлик ишлатди. 

34-дақиқа.Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, аммо тўп энг яқин рақибга тегиб қайтди. 

"Шахтёр"нинг ҳужуми, охирги зарбани берадиган футболчи топилмади. 

33-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми, яна Карим Бензема зарба беришга имкон топди, лекин тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди.   

30-дақиқа. Винисиусдан узатма қабул қилган Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, Трубин бироз қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади.  

28-дақиқа. Винисиуснинг узатмасини рақиб илиб кетди ва "Шахтёр" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, лекин тўп узатишидаги хато туфайли барчаси чиппакка чиқди. 

26-дақиқа. Крооснинг ажойиб узатмаси ва Родриго техникасини ишга солиб, жарима майдончасига ёриб кирганди, аммо сон жиҳатдан устунликка эга ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

23-дақиқа. Хавфли вазият! Мезбонлар чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб кетишди ва Ферлан Менди "Реал"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Қўшимчасига, ён ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

20-дақиқа. Марказда Бенземадан тўпни олиб қўйишди. Карим кўзида ва қўлида оғриқ ҳис қилмоқда. 

19-дақиқа. Кутилмаганда жарима майдончасига кираверишда тўпга эгалик қилган Каземиро зарба йўллади, леки ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

17-дақиқа. "Реал" футболчилари рақибни майдон марказига ҳам етиб боришига йўл қўймаяпти. 

15-дақиқа. "Шахтёр" кутилмаганда қарши ҳужумга ўтиб кетди, Соломон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, лекин Тибо чиқиб келиб, хавфни бартараф этди. 

Қайтарилган тўпни эгаллаб олган Винни зарба беришга қарор қилди, аммо жуда ноаниқ. 

14-дақиқа. Тўпни узоқ чўзмай, қайтариб олган "Реал" яна бурчак зарбаси ишлаб олди.  

Учрашувдаги биринчи бурчак зарбасидан кейин Бензема зарба беришга уринди, аммо уриниши кўнгилдагидек чиқмади. 

13-дақиқа. Лукас Васкес қанотдан тўпни жарима майдончасига йўллаганди, ҳимоячи уни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси. 

10-дақиқа. Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужумни ривожлантириш ниятида эди, Ферлан Менди бунга йўл қўймади ва тўпни жамоасига олиб берди.   

8-дақиқа. "Шахтёр" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

6-дақиқа. Чапроқдан жарима майдончасига ёриб кирган Винисиус бир нечта футболчи ўртасида бўлишига қарамай, дарвозага аниқ зарба йўллади, Трубин ўз ўрнида. 

4-дақиқа. "Шахтер" ҳужумга ҳужум билан жавоб беришга уриниб кўрди, лекин уриниш якунига етмай қолди. 

3-дақиқа. Хавфли вазият! Ўйиндаги илк вазиятни меҳмонлар футболчилари юзага келтиришди. Родриго ривожлантириб, Винисиус ҳам иштирок этган ҳужумни Карим Бензема зарба билан якунлади, аммо ноаниқ. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Жамоалар майдонга тушиб келишди ва стадион узра ЕЧЛ мадҳияси янгради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика