UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  4 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  14 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Биринчи лига якунлари. Мавсум давомида энг кўп тўп киритилган учрашувлар Янгиликлар

Биринчи лига якунлари. Мавсум давомида энг кўп тўп киритилган учрашувлар

Теглар :  Биринчи лига
Якунига етган Биринчи лиганинг навбатдаги мавсумида ҳам голларга бой баҳслар кўп бўлди.

Бугун қуйида мавсум мобайнидаги энг кўп тўп киритилган ўйинлар хусусида сўз юритамиз.

10-тур. “Чиғатой” – “Зомин” – 4:6 (2:3)
Бутун мавсум давомида битта ўйинда энг кўп тўп киритилган учрашув 10-турда “Чиғатой” – “Зомин” учрашувида қайд этилди. Шу куни меҳмонлар рақиб дарвозасини 6 маротаба тўп киритди ва рақибидан 4та тўп олиб чиқди. Биринчи лига тўпурари бўлган Муҳаммад Одилов шу куни дублга эришди.

“Чиғатой” – “Зомин” – 4:6 (2:3)
Тошкент. “Чиғатой” стадиони. 37 томошабин.
Голлар:
Абдуллоҳ Хикматов, 1 (1:0), Дониёр Валиев, 11 (2:0), Бегзод Аҳмедов, 13 (2:1), Муҳаммад Одилов, 17 (2:2), Шуҳрат Садирдинов, 43 (2:3), Муҳаммад Одилов, 52 (2:4), Камронбек Абдулҳамидов, 67 (2:5), Сардор Олмов, 79 (3:5), Шерзод Олимов, 79 (4:5), Муҳаммадаъзим Нурматов, 83 (4:6)



12-тур. “Зомин” – “Пахтакор-79” – 8:1 (4:0)
“Зомин” 12-турда ҳам голлар шоусини ташкил қилиб берди. Ўз майдонида тўп тепган Асқар Умаров шогирдлари 8:1 ҳисобида “Пахтакор-79”ни мағлубиятга учратди. Айтиш керакки, тўпурар Муҳаммад Одилов шу куни хет-трикка эришди.

“Зомин” – “Пахтакор-79” – 8:1 (4:0)
Зомин. “Марказий” стадион.
Голлар:
Элдор Каримов, 2 (1:0), Муҳаммад Одилов, 3 (2:0), Отабек Аҳмаджонов, 35 (3:0), Отабек Аҳмаджонов, 38 (4:0), Муҳаммад Одилов, 48 (5:0), Элдор Нигматов, 54 (5:1), Муҳаммад Одилов, 64 (6:1), Элдор Каримов, 67-пен. (7:1), Бегзод Аҳмедов, 74-пен. (8:1)


21-тур. “Ғиждувон” – “Бунёдкор-ФАРМ” – 6:3 (3:0)
Про-лигага йўлланма олган “Ғиждувон” мавсум давомида кўп ўйинларда голлар шоусини уюштириб берди. 21-турда эса ўз мухлислари қаршисида “Бунёдкор-ФАРМ” дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди. Бунга эса ёш “қалдирғочлар” 3 бор жавоб қайтаришди.
“Ғиждувон” – “Бунёдкор-ФАРМ” – 6:3 (3:0)
Ғиждувон. “Наврўз” стадиони.
Голлар:
Ислом Бойсариев, 3 (1:0), Ислом Бойсариев, 40 (2:0), Сонг Лонгжи, 41 (3:0), Зафар Турсунов, 52 (3:1), Сонг Лонгжи, 64 (4:1), Аббосбек Жумақулов, 67 (4:2), Аббосбек Жумақулов, 75-ўз дарв. (5:2), Махсуджон Маҳмудов, 86 (6:2), Санжар Рихсибоев, 88 (6:3)


21-тур. “Зомин” – “Чиғатой” – 6:3
Бу жамоалар ўртасида биринчи давра учрашувида 10та тўп киритилган эди. Зоминдаги беллашувда дарвозага 9 маротаба тўп йўлланди. “Зомин” 207 нафар мухлиси қаршисида
“Чиғатой”нинг ёш футболчиларига маҳорат дарсини ўтаб берди. Қизиғи шундаки, ушбу баҳсда ҳам мезбонлар тўпурари “покер”га эришиб, голари сонини 16тага етказиб олди.

“Зомин” – “Чиғатой” – 6:3 (2:0)
Зомин. “Зомин” марказий стадиони. 207 томошабин.
Голлар:
Муҳаммад Одилов, 18 (1:0), Муҳаммад Одилов, 26 (2:0), Суннатулло Рустамов, 47 (3:0), Муҳаммад Одилов, 52 (4:0), Самандар Содиқов, 54 (4:1), Равшан Хурсанов, 62 (4:2), Муҳаммад Одилов, 71 (5:2), Равшан Хурсанов, 74 (5:3), Бегзод Аҳмедов, 84 (6:3)



13-тур. “Бунёдкор-ФАРМ” – “Зомин” – 6:2
Эътибор берсангиз, бу ўйинда чемпионликни қўлга киритган киритган “Зомин” жамоаси йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. “Бунёдкор-ФАРМ” шу куни тажрабали рақибини аяб ўтирмади. Бу эса зоминликларнинг мавсум давомидаги энг йирик мағлубияти бўлди.

“Бунёдкор-ФАРМ” – “Зомин” – 6:2 (2:0)
Тошкент. “Бунёдкор” академияси майдони.
Голлар: Фарҳод Ўткиров, 6 (1:0), Абдурасул Комилов, 31 (2:0), Аббосбек Жумақулов, 65 (3:0), Отабек Аҳмаджонов, 57 (3:1), Элбек Бўриев, 67 (4:1), Баҳодир Даминов, 75 (4:2), Санжар Рихсибоев, 79 (5:2), Фарҳод Ўткиров, 89 (6:2)


11-тур. “Ғиждувон” – “Лочин” – 7:1 (2:1)
Дастлабки турда “Чиғатой” дарвозасига жавобсиз 7та гол урган “Лочин” 11-турда жиддий қийинчиликга дуч келди. “Ғиждувон”да ўтган баҳсда дарвозаларга жами 8та тўп киритилган эди. Қизиғи шундаки, шу куни “Ғиждувон” сафида Сонг Лонгжи нақд 5та тўпни "Лочин” дарвозасига йўллади.

“Ғиждувон” – “Лочин” – 7:1 (2:1)
Ғиждувон. “Наврўз” стадиони.
Голлар:
Сонг Лонгжи, 15-пен. (1:0), Абдулазиз Жўраев, 32-пен. (1:1), Сонг Лонгжи, 45+1 (2:1), Дурбек Камолов, 65 (3:1), Сонг Лонгжи, 66 (4:1), Сонг Лонгжи, 76 (5:1), Сонг Лонгжи, 90+1 (6:1), Ислом Бойсариев, 90+3 (7:1)


15-тур. “Ғиждувон” – “Локомотив-БФК” – 6:2 (2:1)
Бухороликлар бу сафарги баҳсда "Локомотив-БФК"ни аяб ўтирмади. Жамшид Ҳасановнинг хет-трикки, Сонг Лонгжи ва Эстевн Оспиналар томонидан киритилган голлар эвазига чиройли ғалаба қўлга киритилганди.

“Ғиждувон” – “Локомотив-БФ” – 6:2 (2:1)
Ғиждувон. “Наврўз” стадиони.
Голлар:
Ислом Бойсариев, 15 (1:0), Диёрбек Иноиов, 26 (1:1), Жамшид Ҳасанов, 36, (2:1), Сонг Лонгжи, 49 (3:1), Роман Жўраев, 54 (3:2), Жамшид Ҳасанов, 58, (4:2), Жамшид Ҳасанов, 65, (5:2), Эстеван Оспина, 60 (6:2)


21-тур. “Жомбой” – “Лочин” – 6:2 (2:1)\
Самарқанд клуби мавсум давомида турли натижалар қайд этди. Лигада дебютант бўлгани боис, айрим ўйинларда жамоага омад ва тажриба етишмади. 21-турда эса "Жомбой" ўз майдонида 6:2 ҳисобида "Лочин"ни мағлубиятга учратди. Самарқандликлар сафида Абдулла Набиев хет-трикка эришди.

“Жомбой” – “Лочин” - 6:2 (2:1)
Жомбой. “Жомбой” стадиони. 57 томошабин.
Голлар: М
ирзоир Мирқосимов, 10 (0:1), Абдулла Набиев, 13 (1:1), Абдулла Набиев, 14 (2:1), Абдулазиз Жўраев, 49 (2:2), Ойбек Тўрабоев, 56 (3:2), Абдулла Набиев, 63 (4:2), Нурбек Холжигитов, 72 (5:2), Алишер Эгамов , 82 (6:2)

1-тур. “Чиғатой” – “Лочин” – 0:7 (0:3)
Мавсумнинг илк ўйинида икки дебтант қарама-қаршилигида "Лочин" 7:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди. "Чиғатой" клуби асосан ёшлардан иборат эканлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Кейинчалик "Лочин" кутилмаган йирик мағлубиятларни ҳам қабул қилди ва биринчи турдан кейинги ижобий фикрларга йўққа чиқарганди.

“Чиғатой” – “Лочин” – 0:7 (0:3)
Тошкент. “Чиғатой”. 75 томошабин
Голлар:
Абдулазиз Жўраев, 6 (0:1), Сойиб Сафаров, 13 (0:2), Абдулазиз Жўраев, 34 (0:3), Амир Файзиев, 66 (0:4), Сойиб Сафаров, 71 (0:5), Амир Файзиев, 75 (0:6), Дилшод Файзиев, 77 (0:7)

3-тур. “Пахтакор-79” – “Бунёдкор-ФАРМ” – 5:2 (2:1)
Уйчи туманида ўтказилган баҳсда мезбонлар академия тарбияланувчиларидан ташкил топган "Бунёдкор-ФАРМ"ни йирик ҳисобда енгди. Шу кунги баҳсда дарвозаларга жами 7та тўп киритилди.

“Пахтакор-79” – “Бунёдкор-ФАРМ” – 5:2 (2:1)
Уйчи. “Пахтакор” стадиони. 123 томошабин.
Голлар:
Орифжон Юсупов, 12 (1:0), Фарҳод Ўткиров, 32 (1:1), Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 42 (2:1), Орифжон Юсупов, 63 (3:1), Ҳаётбек Сотволдиев, 66 (4:1), Бобур Мамажонов, 71 (5:1), Александр Зевадинов, 85 (5:2)

11-тур. “Локомотив-БФК” – “Пахтакор-79” – 4:3 (0:1)
Биринчи лиганинг доимий иштирокчиси "Локомотив-БФК" 11-тур учрашувида "Пахтакор-79"га қарши голлар шоусини намойиш этди. Ўйинда дарвозаларга нақд 7та тўп киритилди.

“Локомотив-БФК” – “Пахтакор-79” – 4:3 (0:1)
Тошкент. “Футбол академияси” майдони. 32 томошабин.
Голлар:
Бобур Мамажонов, 9 (0:1), Бобур Мамажонов, 49 (0:2), Юсуф Шоимов, 56-пен. (1:2), Юсуф Шоимов, 59 (2:2), Фарҳод Имомов, 78 (3:2), Орифжон Юсупов, 83-пен. (3:3), Ўткирбек Ўктамов, 90+1 (4:3)




16-тур. “Лочин” – “Пахтакор-79” – 3:4 (1:2)
Чирчиқда кечган учрашувда "Пахтакор-79" бироз бўлса-да тажрибали эканини намойиш қилиб, якунда ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Абдулазиз Жўраев шу куни хет-трикка эришди.

“Лочин” – “Пахтакор-79” – 3:4 (1:2)
Чирчиқ. ЎзДЖТСУ стадиони.
Голлар:
Абдулазиз Жўраев, 9 (1:0), Орифжон Юсупов, 21 (1:1), Орифжон Юсупов, 26 (1:2), Абдулазиз Жўраев, 51 (2:2), Орифжон Юсупов, 64-пен. (2:3), Абдулазиз Жўраев, 84 (3:3), Бобур Мамажонов, 90+3 (3:4)


17-тур. “Жиззах-Барс” – “Зомин” – 3:4 (2:2)
Жиззах дербисида 7та тўп киритилди. Барибир якунда рақибидан анча тажрибали бўлган "Зомин" жамоаси футболчилари 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

“Жиззах-Барс” – “Зомин” – 3:4 (2:2)
Зомин. “Зомин” марказий стадиони.
Голлар:
Марадона Сафаров, 2 (0:1), Муродхўжа Жабборов, 10 (1:1), Элдор Каримов, 23 (1:2), Фазлиддин Абдувалиев, 32 (2:2), Муҳаммад Одилов, 48 (2:3), Жаҳонгир Сафаров, 52 (3:3), Элдор Каримов, 84-пен. (3:4)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика