

Баҳсдаги ҳисоб Игорь Сергеевнинг голи билан очилди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ўнг қанотда бир рақибини алдаб дарвозанинг яқин бурчагига зарба берди ва Хитой чемпионатидаги илк голини урди. Анзур Исмоилов тўп тепувчи "Чанчунь Ятай" футболчилари учрашув якунига қадар 2 та гол уришга муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, Анзур Исмоилов жамоаси Игорь Сергеев ҳамда Егор Кримец тўп тепадиган клубни 2:1 ҳисобида таслим этди. Юқорида санаб ўтилган барча ўзбекистонлик футболчилар ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилишди.



