UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 21:26Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  7 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1 20:23Расман: Отабек Жўрақўзиев "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланди  2 19:59"Бунёдкор" Чехия иккинчи даражали лигаси вакилига ютқазди  4 19:36Гвардиола рекорд ўрнатди, бу рекордга Ҳусановнинг ҳам алоқаси бор  5 19:09"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди  30 18:37U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!  19 17:55Назорат ўйини. Ўзбекистон U-19 Туркияни мағлуб этди  4 17:38Назорат учрашуви. ОКМК - "Динамо" 1:1  2 16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0 15:44Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"  12 15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  34 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  10

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми? Янгиликлар

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми?

Бугун ЎзПФЛ "Пахтакор" ва Эрен Дердийок ўртасидаги шартнома бекор қилинганини маълум қилди.

Швейцариялик футболчи энди эркин агент сифатида янги жамоа билан битим имзолаши мумкин. Бунга ўтишдан олдин унинг "Пахтакор"даги фаолиятига назар соламиз.

Омадсиз трансфер?

Дердийок "Пахтакор"га 2020 йилнинг январида Шота Арвеладзе томонидан олиб келинди. Тошкент клуби ишқибозларининг фикрича, мазкур ўтиш жамоа тарихидаги омадсиз трансферлардан бири ҳисобланади. Улар 2 нарсадан норози: Эрен ўзига тўланган маош даражасида ўйнолмагани ва у туфайли Игор Сергеев кетказиб юборилгани.

Маълумот учун, 33 ёшли форвард "шерлар" либосида 46 учрашув ўтказиб, 18 голга муаллифлик қилишни уддалади. Голлардан 12 таси Суперлига, 3 таси ОЧЛ, қолган 3 таси Ўзбекистон кубоги баҳсларида урилган.

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

Ушбу трансфер клуб учун қанчалик омадли бўлди? Юқоридаги маълумотлар асосида ўзингиз хулоса ясашингиз мумкин. Биз эса швейцариялик форварднинг кейинги манзили ҳақида фикр юритамиз.

Туркия

Дердийок айни пайтда Туркияда бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, у 2014-2019 йилларда мазкур ўлканинг "Галатасарой", "Гёзтепе" ва "Қосимпошо" клублари шарафини ҳимоя қилган эди. У 5 йил давомида Туркия Суперлигасида 106 учрашув ўтказиб, 35 бор ўз номини таблога ёздиришни уддалаган. Бироқ, унинг янги жамоаси Суперлига вакили бўлмайди.

"Анқарагючу"

Турк Суперлигасининг 2020-21 йилги мавсум якунига кўра, пойтахтнинг "Анқарагючу" клуби қуйи дивизионга равона бўлди. Айни пайтда жамоа устози Мустафо Далчи янги мавсум учун керакли футболчиларни йиғиш билан банд. Айтишларича, Эреннинг янги клуби айнан "Анқарагючу" бўлади. Бу ҳақда турк матбуоти охирги 24 соатда бонг урди. Дердийокнинг трансфери ҳафта охирига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.

Маош

"Пахтакор" матбуот хизмати 18 июнь куни Эреннинг йиллик маоши 1,3 млн евро экани ҳақида маълумот берган эди. Швейцария терма жамоасининг собиқ форварди Анқарада Тошкентдагига нисбатан 3 баробар камроқ пул топади. "Hürriyet" газетасининг маълум қилишича, Дердийокнинг "Анқарагючу"даги йиллик маоши 400 минг евро атрофида бўлади.

Футбол хавф остида

Муаллиф :
Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика