UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  1 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  15 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  17 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12

АПЛ. Смит-Роунинг голи "Арсенал"га "Челси" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

АПЛ. Смит-Роунинг голи "Арсенал"га "Челси" устидан ғалаба келтирди

АПЛнинг 26-туридан ўрин олган "Челси" - "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди.

"Челси" – "Арсенал" 0:1
"Стэмфорд Бридж" стадиони
Гол: 0:1 – 16 Смит Роу.

"Челси" – Аррисабалага, Чилуэлл, Тиаго Силва, Зума, Джеймс, Маунт, Гилмор (Хадсон-Одои, 46), Пулишич, Жоржиньо, Хавертц (Жиру, 65), Аспиликуэта (Зиеш, 78).

"Арсенал" – Лено, Габриэл, Холдинг, Мари, Тирни, Смит Роу, Эль-Ненни, Сака (Бельерин, 66; Чемберс, 88), Эдегор, Парти, Обамеянг (Ляказетт, 79).

Огоҳлантириш: Парти (90).


Челси

Премьер-лига . 36-тур

13/05/2021, 01:15

1
:
0
Тугади

Арсенал

Эмиль Смит Роу - 16'

Стадион: Stamford Bridge, 0 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
46'  Билли Гилмор (Каллум Хадсон-Одои)
65'  Кай Хаверц (Оливье Жиру)
78'  Сесар Аспиликуэта (Хаким Зиеш)
16'  Эмиль Смит Роу
16'  Пьер-Эмерик Обамеянг
66'  Букайо Сака (Эктор Бельерин)
79'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Александр Ляказетт)
88'  Эктор Бельерин (Калум Чемберс)
90'  Томас Партей



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Арсенал" "Челси"ни таслим этди ва мусобақа жадвалидаги ахволини бироз яхшилаб олди. 

90+6-дақиқа. Бўлди, яна битта бурчак зарбаси, ундан кейин Рис Жеймснинг узатмаси... "Арсенал" туриб бера олди.   

90+4-дақиқа. Огоҳлантириш! "Арсенал" қарши ҳужумда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, аммо бунинг ўрнига муғомбирлик қилгани учун Томас Парти огоҳлантирилди.   

90+3-дақиқа. "Челси" бурчак зарбасини амалга оширди.  

90+1-дақиқа. "Арсенал" хавфни ўз дарвозасидан узоқлаштириш мақсадида ҳам, анча олдинда тўпни олиб юрибди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Уххх! Битта ҳужумнинг ўзида мезбонлар икки бор дарвоза тўсинини нишонга олишди. Аммо омад Артета шогирдлари томонда бўлди.  

86-дақиқа. Хавфли вазият! Аниқ зарба ҳақида айтиб улгурмадик ҳам, Пулишичда имконият пайдо бўлди ва у аниқ зарба берди. Лекин америкалик футболчининг зарбасига куч етишмади. 

Қизиқ факт, "Челси" иккинчи бўлимда ҳозирга келиб бирорта аниқ зарба бера олмабди, 

83-дақиқа. Захирадан майдонга тушган Эктор Бельерин жароҳат олган ва ўйинни давом эттиролмайдиган кўринади. 

81-дақиқа. Рис Жеймснинг ўнг қанотдан узатмасидан кейин Оливье Жиру зарба бериш имконини топди, лекин зарба анча кучсиз ва жуда ноаниқ бўлди. 

Майдонни тарк этиш чоғида Пьер-Эмерик мураббий қароридан норозилигини ортиқча яшириб ўтирмади. 

78-дақиқа. Ўзгариш! Сезар Аспиликуэта ўрнига Хаким Зиёш ўйинга қўшилди.  

75-дақиқа. "Арсенал"нинг кам сонли уринишларидан бири. Стандарт вазиятдан кейин меҳмонлар ишни зарбагача олиб бора олишди, лекин Кепа Аррисабалага осонлик билан тўпни эгаллаб олди.   

69-дақиқа. Ҳа, сўнгги пайтларда ажойиб спорт формасига кириб олган, "Реал", "Ман Сити" ва умуман исталган рақибни енгиб келаётган "аристократлар" "Арсенал"га қарши ўйинда катта муаммоларга дуч келишмоқда. 

67-дақиқа. Курт Зума узоқ масофадан омадини синаб кўрди, лекин тўп анча юқорироқдан ўтиб кетди. 

65-дақиқа. Ўзгариш! "Челси" сафида ҳам ўйинчи алмашди. Хаверц учун ўйин якунланди, майдонга Оливье Жиру тушди. 

65-дақиқа. Ўзгариш! Букайо Сака ўрнига Эктор Бельерин ўйинга туширилмоқда. 

Лекин ҳакам шошилмасликни сўрамоқда. "VAR"нинг ёрдамида ушбу вазиятда Кристиан ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги маълум бўлмоқда. Ҳисоб ўзгармай қолди. 

60-дақиқа. ГООООООЛ! Пулишич мувозанатни тикламоқда. 

57-дақиқа. Хадсон-Одои тўп учун курашда Киран Тирнига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳимоячига шифокорлар ёрдам кўрсатишаётгани сабаб ўйинда тўхталиш юзага келди. 

54-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Каллум Хадсон-Одои зарба билан якунлади, аммо унинг уриниши жуда ноаниқ чиқди.  

51-дақиқа. "Челси" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

48-дақиқа. Умумий картина ўзгармагандек. "Челси" ҳамон тўпга эгалик қилмоқда, "Арсенал" ҳимояланиш билан банд.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди. 

45-дақиқа. Бош ҳакам ҳам биринчи бўлимда бирор нима бўлишига ва вазият ўзгаришига "ишонмади" чоғи, бирор дақиқа қўшиб ўтирмай, жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

43-дақиқа. Ҳисобда олдинга чиқиб олган "Арсенал" ҳеч тортинмай, ҳимоядан ўйин кўрсатмоқда ва деярли ҳужумга ўтмаяпти.  

40-дақиқа. "Челси" қанчалик уринмасин рақиб ҳимоясини ёриб ўтишнинг имкони бўлмаяпти. 

37-дақиқа. Кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширган Томас Тухель шогирдлари стандарт вазиятлардан фойда чиқара олишмади.  

34-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 60% - 40% "аристократлар" фойдасига.

31-дақиқа. "Челси" ўзи учун ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини амалга оширди, Зуманинг фаоллигидан кейин тўп Пулишичга келиб тушди, лекин Кристианнинг якуний зарбасига аниқлик етишмади.  

28-дақиқа. Хавфли вазият! Кай Хаверцдан тўпни қабул қилган Мейсон Маунт кучли ва аниқ зарба йўллаганди, лекин Бернд Лено тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

26-дақиқа. "Челси"нинг навбатдаги уриниши тўп узатишдаги хатоси сабаб омадсиз якунланди.  

22-дақиқа. Устунликни қўлга олган "Челси" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди ва Маунтнинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушмаслигига ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлгани сабаб бўлди. 

16-дақиқа. ГООООООООЛ! Жоржиньонинг совғасидан кейин Смит-Роу "Арсенал"ни олдинга олиб чиқди. Италиялик футболчи негадир Кепа қаерда турганига эътибор қаратмай, тўпни бевосита дарвозага қараб оширди, Кепа жон ҳолатда тўпни қайтаришга ҳамда жамоасини голдан қутқаришга эришганди, лекин ҳужумни давом эттирган "Арсенал", Обамеянгнинг узатмаси ва Смит-Роунинг аниқ зарбасидан кейин олдинга чиқиб олди.  

13-дақиқа. Мартин Эдегорга зарба бериш учун имкон қолдиришмади, қанотда тўпни эгаллаб олган Холдингнинг узатмаси эса ўта омадсиз чиқди.  

11-дақиқа. Қанақасига??? Кай Хаверц Пабло Маридан тўпни олиб қочиб кетди, кейин қулай нуқтага чиқиб бориб, дарвоза томон зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди. Германиялик футболчи жуда қулай имкониятни кўкка совурди. 

9-дақиқа. Букайо Сака ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди ва потенциал хавфли ҳужум узилиб қолди.  

5-дақиқа. Мейсон Маунт жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, дарҳол зарба йўллади, лекин уриниш кучсиз чиқди ва Лено тўпни эгаллаб олди.  

3-дақиқа. Кураш асосан марказда кечмоқда.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Челси" – "Арсенал"

"Стэмфорд Бриж"

"Челси" – Аррисабалага, Чилуэлл, Тиаго Силва, Зума, Жеймс, Маунт, Гилмор, Пулишич, Жоржиньо, Хавертц, Аспиликуэта.

"Арсенал" – Лено, Габриэл, Холдинг, Мари, Тирни, Смит Роу, Эль-Ненни, Сака, Эдегор, Парти, Обамеянг.

Челси

Премьер-лига . 36-тур

13/05/2021, 01:15

1
:
0
Тугади

Арсенал

Эмиль Смит Роу - 16'

Стадион: Stamford Bridge, 0 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
46'  Билли Гилмор (Каллум Хадсон-Одои)
65'  Кай Хаверц (Оливье Жиру)
78'  Сесар Аспиликуэта (Хаким Зиеш)
16'  Эмиль Смит Роу
16'  Пьер-Эмерик Обамеянг
66'  Букайо Сака (Эктор Бельерин)
79'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Александр Ляказетт)
88'  Эктор Бельерин (Калум Чемберс)
90'  Томас Партей

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика