UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  0 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  16 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди

Теглар :  НавбаҳорСурхон
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин.


18:40 - НАВБАҲОР – СУРХОН - 2:0
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Шерзод Ражабов 

Гол: Иван Соловьёв 56, - 1:0 (Аббос Ғуломов). Славиша Стоянович 89, - 2:0 (Эҳсони Паншанбе).

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сардор Теляков (6.Шерзод Ғуломжонов, 90+2), 9.Иван Соловьёв (77.Ҳусайн Эргашбоев, 90+2), 10.Қувондиқ Рўзиев (67.Марко Путинчанин, 78), 11.Исломбек Исоқжонов (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 72), 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 70.Аббос Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (88.Славиша Стоянович, 78).

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 24.Давронбек Ҳошимов, .

"Сурхон": 1.Азамат Аҳмедов, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 10.Муродбек Бобожонов (38.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 74), 11.Зоҳир Пиримов (9.Низомжон Норов, 74), 14.Жасур Холтўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Нуриддин Ҳасанов, 20.Ҳусниддин Ғофуров (18.Элдор Бойматов, 58), 66.Беҳроз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров

Захира: 12.Рустам Нортожиев, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 21.Жавоҳир Эсонқулов, 33.Асилбек Темиров, 55.Шарафиддин Шобиров, 60.Урал Чориев. 

Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Рўзиев 35, Аббос Ғуломов 42, Эҳсони Паншанбе 71, Асрор Ғофуров 73, Низомжон Норов 88.



ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди. "Навбаҳор" - "Сурхон" 2:0

90+3. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Теляков ва Соловьёв ўрнига Ғуломжонов ва Эргашбоев тушди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! СЛАВИША СТОЯНОВИЧ! 2:0. АЖОЙИБ ГОЛ!. Паншанбедан тўпни қабул қилиб олган Стоянович жарима майдонига кириб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди, тўп устунга тегиб дарвозага кириб кетди! 




88. Огоҳлантириш. "Сурхон". Низомжон Норов

83. ЗАРБА! Славиша Стояновичнинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон тўпни майдон четига чиқариб юборди

81. ЗАРБААААА! Жасур Ёқубовнинг зарбасини Юсупов қийинчилик билан қайтарди

80. ЗАРБА! Асрор Ғофуровнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

78. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Қувондиқ Рўзиев ва Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Марко Путинчанин ва Славиша Стоянович майдонга тушишди

74. Ўзгаришлар. "Сурхон". Муродбек Бобожонов ва Зоҳир Пиримов ўрнига Муҳаммад-Али абдураҳмонов ва Низомжон Норов майдонга тушишди

73. Огоҳлантириш. "Сурхон". Асрор Ғофуров

72. Ўзгариш. "Навбаҳор". Исоқжонов ўрнига Маҳмудҳожиев тушди

56. ГООООООООООООООООООООООЛ! ИВАН СОЛОВЬЁВ! СУПЕРГОЛ! 1:0. Иван Соловьёв чамаси 25 метрлардан чап оёғи билан ажойиб гол урди, тўп дарвозанинг юқори тўққизлигига кириб кетди!  




48. Меҳмонларда жарима тўпи. Салимовнииг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Бубанья зарбаси эса ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+1. ЗАРБА! Қувондиқ Рўзиевнинг дарвозага йўллаган зарбасидан кейин ҳам Аҳмедов тўпни ушлаб олди

45. ЗАРБААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Сардор Теляков боши билан дарвозага йўллади, Азамат Аҳмедов тўпни ушлаб олди 

44. Наманганда жуда кучли шамол бўлмоқда...

44. Хавфли вазият! "Навбаҳор"нинг қарши ҳужуми, ноаниқ зарба билан тугади 

42. ЗАРБАААА! Зоҳир Пиримов жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади, Юсупов тўпни қайтарди! 

42.Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Аббос Ғуломов 

35. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Қувондиқ Рўзиев

34. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов захира ҳакамига кескин эътироз билдирди

30. Бугун "Марказий" стадионга жуда ҳам томошабин келгани бизга ғалати туюлмоқда... Худди учрашувга мухлислар кириши тақиқлангандек

20. Ташаббус мезбонлар томонида, аммо ҳозирча голга тортадиган вазият яратилгани йўқ

10. Бурчак тўпидан кейин, Игорь Голбаннинг зарбаси ноаниқ кетди

2. УХХХ! Холтўраев сал бўлмаса ҳисобни очиши мумкин эди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:40да бошланади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика