2021 йилги Биринчи лига ҳақида сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар

Narzulla Saydullayev
7 апр 2021
Ўқувчиларимиз эътиборига Биринчи лига ҳақидаги маълумотларни беришга қарор қилдик.

Куни кеча Ўзбекистон Биринчи лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги мусобақада қуйидаги 12та клуб иштирок этади:

"Зомин" (Зомин тумани, Жиззах) - Бош мураббий: Асқар Умаров
"Жомбой" (Жомбой тумани, Самарқанд) - Бош мураббий: Олим Мамасолиев
"Бунёдкор-Фарм" (Тошкент шаҳри) - Бош мураббий: Миркамол Қосимов
"Лочин" (Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти) - Бош мураббий: Мақсуд Ирисбоев
"Рубин" (Оҳангарон тумани, Тошкент вилояти) - Бош мураббий: Явар Нажафалиев
"Жиззах-Барс" (Шароф Рашидов тумани, Жиззах) - Бош мураббий: Ҳусан Жамолов
"Чиғатой" (Тошкент шаҳри) - Бош мураббий: Дмитрий Ким
"Ғиждувон" (Ғиждувон тумани, Бухоро) - Бош мураббий: Вали Келдиев
"Пахтакор-79" (Уйчи тумани, Наманган) -
"Нефтгазмонтаж" (Тошкент шаҳри) - Бош мураббий: Бобир Маҳкамов
"Локомотив-БФК" (Тошкент шаҳри) - Бош мураббий: Равшан Аҳмедов
"Навбаҳор-Фарм" (Наманган шаҳри) - Бош мураббий: Рашид Ғофуров.

Бу йилги Биринчи лигада жамоалар уй-сафар тизимида икки давра ўйин ўтказишади. Мавсум якунида биринчи ўринни олган клуб тўғридан-тўғри Про-лигага йўлланмани қўлга киритади. Иккинчи ўринни эгаллаган клуб эса Про-лигада 9-поғонани банд этган клуб билан ўтиш ўйинида тўқнаш келади.


Дастлабки тур ўйинлари 10-11 апрель кунлари ўтказилади. Биринчи тур жуфтликлари билан танишинг:

10 апрель
"Нефтгазмонтаж" - "Жиззах-Барс"
"Пахтакор-79" - "Зомин"
"Рубин" - "Жомбой"

11 апрель

"Навбаҳор-Фарм" - "Ғиждувон"
"Чиғатой" - "Лочин"
"Бунёдкор-Фарм" - "Локомотив-БФК"



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia