

Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, Пролига, Биринчи лига, U-21 ҳамда U-19 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига
“Андижон” – “Нефтчи”
Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Андижон” – “Нефтчи” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 50-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Усмонали Исмоналиев тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг қорин қисмига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон” футбол клуби футболчиси Усмонали Исмоналиевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Андижон” – “Нефтчи” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувининг 53-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби гол киритганидан сўнг “Нефтчи” футбол клуби захира ўриндиғи томонга турли буюмлар ва елим идишлар мухлислар томонидан улоқтирилди, учрашув тугагандан сўнг ҳакамлар бригадаси тоннелга кираётган бир вақтда ҳам мухлислар томонидан елим идишлар ва баклажкалар улоқтирилди. “Нефтчи” футбол клуби футболчилари ҳам тоннелга кираётган вақтда Икромжон Алибаев мухлислар билан тортишиб, номақбул сўзлар ишлатиб мухлислар ҳамда хавфсизлик ходимлари билан тортишиши натижасида тартибсизлик келтириб чиқариб, мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлгани ва трибуна ости тоннелда аккредитацияси йўқ одамлар борлиги ҳамда тўғридан-тўғри “Нефтчи” футбол клуби футболчиларига эътирозлар билдириб ва номақбул сўзлар ишлатиб ҳоқарат қилган ҳолатлар аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 68-моддасига асосан “Андижон” футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 68-моддасига асосан йўлакчасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Икромжон Алибаевга нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Андижон” – “Нефтчи” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра Суперлига Регламентининг 15.31-бандига асосан учрашув аввалида ва танаффус вақтида майдонни суғориш талаб этилган бўлса-да, “Андижон” футбол клуби Регламент талабини бажармаган ҳолат аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон” футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
“Бухоро” – ОКМК
Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Бухоро” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Муҳаммад Йўлдашев рақиб футболчисини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бухоро” футбол клуби футболчиси Муҳаммад Йўлдашевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Бухоро” – ОКМК учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби гол киритганидан сўнг клуб маскоти ҳам футболчилар билан майдонга чиқиб голни нишонлаган ҳолат аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитаси “Бухоро” футбол клубини огоҳлантирилсин. Мазкур ҳолат яна такрорланганган тақдирда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 56-моддасига асосан жарима қўлланилсин.
“Насаф” – “Қўқон-1912”
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув аввалида “Насаф” футбол клуби учрашув Cоунтдоwннида белгиланган вақтда тоннелга чиқиб келишда кеч қолганлиги, оқибатда учрашув 3 дақиқа кеч бошланганлигига сабаб бўлган ҳолат аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 67-моддасига асосан “Насаф” футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув мобайнида “Қўқон-1912” футбол клуби техник директори Мухсин Низомиддинов комиссар ва ёрдамчи ҳакам огоҳлантиришларига қарамай иккинчи бўлим давомида бош мураббий билан биргаликда мунтазам равишда жамоага кўрсатмалар бериб турган ҳолат аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Қўқон-1912” футбол клуби техник директори Мухсин Низомиддиновга нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
“Пахтакор” – “Бухоро”
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Бухоро” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг “Бухоро” футбол клуби футболчилари мухлислар қаршисига борганда “Пахтакор” футбол клуби мухлислари томонидан норозиликлар бошланади ва “Бухоро” футбол клуби футболчиси Шохбоз Жўрабековни ҳақорат қилишгани натижасида футболчи мухлислар билан тортишиб тартибсизлик келтириб чиқаргани, оқибатда мухлислар трибуналардан бетон синиқларини улоқтиришган. Учрашув ҳакамлари тоннелга кираётган вақтда ҳам CИП секторлардан ўтирган мухлислар томонидан бир дона баклажка улоқтирилган ҳолат аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 67-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
“Сурхон” – “Навбаҳор”
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги “Сурхон” – “Навбаҳор лочинлари” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг трибуна ости йўлакчасида “Сурхон” футбол клуби директори Нурали Нуруллаев учрашув ҳакамларига ўз норозилигини билдириб эътироз қилгани ва ҳакамларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани, учрашув комиссари уни тинчлантиришга ҳаракат қилган вақтда учрашув комиссарига ҳам номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилган ҳолат аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан йўлакчасида “Сурхон” футбол клуби директори Нурали Нуруллаевга нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги “Сурхон” – “Навбаҳор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 67-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби мураббийи Анвар Ғофуров ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган, ҳамда учрашувдан сўнг “Сурхон” футбол клуби мураббийи Анвар Ғофуров ҳакам қарорига такроран эътирози учун унга иккинчи сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби мураббийи Анвар Ғофуровга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги “Сурхон” – “Навбаҳор лочинлари” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 84-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Беҳзод Шамсиев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Беҳзод Шамсиевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги “Сурхон” – “Навбаҳор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 61-дақиқасида “Навбаҳор” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Усмонов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Навбаҳор” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Усмоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 16-тури доирасидаги “Сурхон” – “Навбаҳор лочинлари” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 79-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчиси Умар Адхамзода ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Навбаҳор” футбол клуби футболчиси Умар Адхамзодага жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Навбаҳор” – “Бунёдкор”
Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Навбаҳор”– “Бунёдкор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 89-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби мураббийи Бобур Зухриддинов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Бунёдкор” футбол клуби мураббийи Бобур Зухриддиновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Насаф” – “Пахтакор”
Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 45+5-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Достонбек Хамдамов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Достонбек Хамдамовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролига
Республика ФА – “Ғазалкент”
Про лиганинг 13-тури доирасидаги Республика ФА – “Ғазалкент” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 58-дақиқасида Республика ФА футбол клуби футболчиси Озодбек Нажмиддинов қўлининг кафт қисми билан рақиб футболчисининг юзига зарба беради, ва унга жавобан “Ғазалкент” футбол клуби футболчиси Лазизбек Мирзаев ҳам қўлининг кафт қисми билан рақиб футболчисининг юзига зарба бергани учун ҳар иккала футболчига қизил карточкалар кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан Республика ФА футбол клуби футболчиси Озодбек Нажмиддиновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Ғазалкент” футбол клуби футболчиси Лазизбек Мирзаевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
“Олимпик-MobiUz” – “Жайхун”
Пролиганинг 13-тури доирасидаги “Олимпик-MobiUz” – “Жайхун” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 45-дақиқасида “Жайхун” футбол клуби мураббийи Айбек Нурбаев ёрдамчи ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Жайхун” футбол клуби мураббийи Айбек Нурбаевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
“Ғазалкент” – “Олимпик-MobiUz”
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “Ғазалкент” – “Олимпик-MobiUz” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “Олимпик-MobiUz” футбол клуби футболчиси Жўрабек Жўраев тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг сон қисмига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Олимпик-MobiUz” футбол клуби футболчиси Жўрабек Жўраевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
“Пахтакор фарм” – “Лочин”
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “Пахтакор фарм” – “Лочин” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90-дақиқасида “Лочин” футбол клуби футболчиси Аслиддин Турсунпўлатов ёрдамчи ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Лочин: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Лочин” футбол клуби футболчиси Аслиддин Турсунпўлатовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “Пахтакор фарм” – “Лочин” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “Пахтакор фарм” футбол клуби футболчиси Жасурбек Хотамов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Жасурбек Хотамовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“ТерДУ” – “Яйпан”
Про лиганинг 15-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Яйпан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 18-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Жасурбек Алламурадов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг оёғини босиб олгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Жасурбек Алламурадовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Яйпан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 41-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Шоҳжаҳон Зарипов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Шоҳжаҳон Зариповга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Яйпан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 41-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Ойбек Шомуродов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Ойбек Шомуродовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Яйпан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 72-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Нурмуҳаммад Номозов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Нурмуҳаммад Номозовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Лочин” – “Яйпан”
Пролиганинг 13-тури доирасидаги “Лочин” – “Яйпан” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра Пролига Регламентининг 14.17-бандига асосан учрашув видео ёзувини Лигага тақдим этиши шарт бўлса-да, “Лочин” футбол клуби учрашув ёзувини тақдим қилмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Лочин” футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
“Каттақўрғон” – “Жайхун”
Пролиганинг 14-тури доирасидаги “Каттақўрғон” – “Жайхун” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 65-дақиқасида “Жайхун” футбол клуби футболчиси Умиджон Карилов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Жайхун” футбол клуби футболчиси Умиджон Кариловга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Металлург” – “Яйпан”
Пролиганинг 14-тури доирасидаги “Металлург” – “Яйпан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 75-дақиқасида “Яйпан” футбол клуби футболчиси Самандар Синдаров ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Яйпан” футбол клуби футболчиси Самандар Синдаровга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Жайхун” – “ФарДУ”
Про лиганинг 15-тури доирасидаги “Жайхун” – “ФарДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 44-дақиқасида “ФарДУ” футбол клуби футболчиси Риза Айвазов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ФарДУ” футбол клуби футболчиси Риза Айвазовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Арал” – “БухДУ”
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “Арал” – “БухДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 81-дақиқасида “Арал” футбол клуби футболчиси Фаррухбек Мухторов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Арал” футбол клуби футболчиси Фаррухбек Мухторовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “Арал” – “БухДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 32-дақиқасида “Арал” футбол клуби футболчиси Мирзабек Дарябаев симуляция ишлатгани учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Арал” футбол клуби футболчиси Мирзабек Дарябаевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
U-21 Чемпионати
“Насаф” U-21 – “Қўқон-1912” U-21
U-21 чемпионатининг 16-тури доирасидаги “Насаф U-21” – “Қўқон-1912 U-21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 54-дақиқасида “Қўқон-1912” U-21 футбол клуби футболчиси Муҳаммадамирхон Қодиров тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг қорин қисмига зарба берганидан сўнг, “Насаф” U-21 футбол клуби футболчиси Жавоҳир Искандаров тўпсиз вазиятда боши билан рақиб футболчисининг юзига зарба бергани учун ҳар иккала футболчига қизил карточкалар кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Қўқон-1912” футбол клуби футболчиси Муҳаммадамирхон Қодировга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
U-21 чемпионатининг 16-тури доирасидаги “Насаф” U-21 – “Қўқон-1912” U-21 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Қўқон-1912” U-21 футбол клуби футболчиси Одилжон Ғаниев гол урганидан сўнг ҳақоратли сўзлар ва имо-ишора ишлатгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Қўқон-1912” футбол клуби футболчиси Одилжон Ғаниевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
“Навбаҳор” U-21 – “Бунёдкор” U-21
U-21 чемпионатининг 16-тури доирасидаги “Навбаҳор” U-21 – “Бунёдкор” U-21 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 16-дақиқасида “Навбаҳор” U-21 футбол клуби мураббийи Шерзод Жўраев ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Навбаҳор” футбол клуби мураббийи Шерзод Жўраевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Биринчи лига
“Жиззах ФА” – Аҳмедов ФК
Биринчи лиганинг 10-тури доирасидаги “Жиззах ФА” – “Аҳмедов ФК” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 83-дақиқасида “Аҳмедов ФК” футбол клуби футболчиси Абдурахмон Абдураимов тўп учун курашда тирсаги билан рақиб футболчисининг юзига ургани учун футболчига қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Аҳмедов ФК” футбол клуби футболчиси Абдурахмон Абдураимовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
U-19 Чемпионати
“Гулистон” U-19 – “Насаф” U-19
U-19 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Гулистон” U-19 – “Насаф” U-19 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 63-дақиқасида “Гулистон” U-19 футбол клуби мураббийи Аббосбек Махсталиев ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун футболчига қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Гулистон” футбол клуби мураббийи Аббосбек Махсталиевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
“Қизилқум” U-19 – “Сурхон” U-19
U-19 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Қизилқум” U-19 – “Сурхон” U-19 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 30-дақиқасида “Сурхон” U-19 футбол клуби футболчиси Чингиз Эргашов ҳакамни намойишкорона номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун футболчига қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Чингиз Эргашовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
U-19 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Қизилқум” U-19 – “Сурхон” U-19 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 81-дақиқасида “Сурхон” U-19 футбол клуби футболчиси Фаррух Нормуродов қўли билан рақиб футболчисининг юзига зарба берган, унга жавобан “Қизилқум” U-19 футбол клуби футболчиси Жасурбек Сафарбоев оёғи билан рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун ҳар иккала футболчига қизил карточкалар кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Фаррух Нормуродовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Жасурбек Сафарбоевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“Каттақўрғон” U-19 – “Олимпик-MobiUz” U-19
U-19 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Каттақўрғон U-19” – “Олимпик-MobiUz” U-19 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 66-дақиқасида “Олимпик-MobiUz” U-19 футбол клуби футболчиси Сарварбек Аъзамов рақиб футболчисини намойишкорона номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун футболчига қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Олимпик-MobiUz” футбол клуби футболчиси Сарварбек Аъзамовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“Яйпан” U-19 – “Нефтчи” U-19
U-19 чемпионатининг 10-тури доирасидаги “Яйпан U-19” – “Нефтчи U-19” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 16-дақиқасида “Яйпан U-19” футбол клуби футболчиси Дилмурод Ахмаджонов тўпсиз вазиятда боши билан рақиб футболчисининг юзига зарба бергани учун футболчига қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Яйпан U-19” футбол клуби футболчиси Дилмурод Ахмаджоновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чоралари қўлланилсин.

