БАА. Ўзбек футболчилари дербисида "Шабаб Ал-Аҳли"нинг қўли баланд келди

Mirjalol Normatov
15 янв 2021
БАА Про-Лигасининг 13-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Ал Наср" жамоалари иштирокидаги учрашув якунига етди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Яхё ал-Гассани томонидан киритилган гол мезбонларга ғалаба келтирди.

Баҳсда "Шабаб Ал Аҳли" таркибидаги Азиз Ғаниев тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, меҳмон жамоа таркибидаги Достон Ҳамдамов 80-дақиқада захирага олинди.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia