UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

"Турон" россиялик дарвозабон билан келишувга эришди Янгиликлар

"Турон" россиялик дарвозабон билан келишувга эришди

"Турон"нинг қишки ўқув-йиғин машғулотларига бир қатор хорижий легионерлар жалб этилади.

Хабарингиз бор, янги мавсумдан "Турон" Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади. Айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги клуб мураббийлар штаби таркибни янада кучайтириш, жамоанинг ҳар бир чизиғида соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида бир қатор футболчиларни жалб этиш бўйича изланиш олиб бормоқдалар. Хусусан тез кунларда жамоа қишки ўқув-йиғин машғулотларига Сербия ва Латвия давлатларидан бўлган футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, клуб мамлакатимиздаги фаолияти билан кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган россиялик истеъдодли посбон Евгений Черемисин билан ҳам келишувга эришган. Шунингдек, жамоанинг қишки ўқув-йиғин машғулотларида Суперлига клубларида ўйнаб келган бир қатор тажрибали футболчилар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда "Турон" футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Турон" тожикистонлик ярим ҳимоячи Умаржон Шарипов билан 1 йиллик шартнома тузганди. Бундан ташқари якунланаётган мавсумда "Локомотив" сафида ўйнаган Даврон Умиров ҳам "Турон" билан келишувга эришганди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика