UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 2:2  4 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  348 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3

ЕЧЛ 1/2 финал. Имкониятларидан фойдалана олмаган "Лион" "немис машинасини" тўхтата олмади – "Бавария" финалда ПСЖ билан тўқнашади Янгиликлар

ЕЧЛ 1/2 финал. Имкониятларидан фойдалана олмаган "Лион" "немис машинасини" тўхтата олмади – "Бавария" финалда ПСЖ билан тўқнашади

Иккинчи ярим финал учрашуви якунланди.

Чемпионлар Лигаси
1/2 финал
"Лион" – "Бавария" 0:3
"Жозе Алваладе" стадиони
Голллар
: 0:1 – 18 Гнабри, 0:2 – 33 Гнабри, 0:3 – 88 Левандовски.


"Лион" – Антони Лопеш, Денайер, Марсело, Марсал (Шерки, 73), Дюбуа (Тете, 67), Бруно Гимараэс (Тиаго Мендес, 46), Какре, Ауар, Корне, Депай (Дембеле, 58), Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 67).

"Бавария" – Нойер, Боатенг (Зюле, 46), Алаба, Киммих, Алькантара (Толиссо, 82), Дэвис, Горетцка (Павар, 82), Перишич (Коман, 63), Гнабри (Коутиньо, 75), Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Марсело (35), Марсал (42), Тиаго Мендес (86).


Лион

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/2-тур

20/08/2020, 00:00

3
:
0
Тугади

Бавария

Серж Гнабри - 18', Серж Гнабри - 33', Роберт Левандовский - 88'

Стадион: Estadio Jose Alvalade, 0 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
35'  Марсело Гедес
42'  Фернандо Марсал
46'  Бруно Гимарайнш (Тиаго Мендес)
58'  Мемфис Депай (Мусса Дембеле)
67'  Карл Токо-Экамби (Жефф Рен-Аделаид)
67'  Лео Дюбуа (Кенни Тете)
73'  Фернандо Марсал (Райан Шерки)
86'  Тиаго Мендес
18'  Серж Гнабри
33'  Серж Гнабри
33'  Роберт Левандовский
46'  Жером Боатенг (Никлас Зюле)
63'  Иван Перишич (Кингсли Коман)
75'  Серж Гнабри (Филиппе Коутиньо)
82'  Леон Горецка (Бенжамен Павар)
82'  Тиаго Алькантара (Корантен Толиссо)
88'  Роберт Левандовский
88'  Йозуа Киммих


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Энди финалда "Бавария" жиддийроқ рақиб ПСЖ билан тўқнаш келади. Шубҳасиз, ҳал қилувчи баҳсда ҳам бизни қизиқ воқеалар кутиб турибди. Ҳозирча эса бугунги матнли трансляцияни якунлаб, кейинги ўйинларда ғойибона учрашгунча деб қоламиз.   

90+3-дақиқа. "Лион"нинг охирги ҳужумини ҳам Дэвис бузиб қўйди ва шу паллада ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди. 

90+2-дақиқа. Кингсли Командан ажойиб ҳаракатлар ва узатма, лекин Толиссонинг зарбасидан кейин тўп анча юқоридан ўтиб кетди. 

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Корне ўзини алдаб кетаётган Роберт Левандовскидан "аламини олди". Ҳимоячи тўпга ҳаракат қилаётганда тирсаги билан польшалик ҳужумчи бошига зарба берди. 

88-дақиқа. ГООООЛ! Киммих узатган тўпни Роберт Левандовски боши билан дарвозага йўллади.  

87-дақиқа. Мюллер жуда ақлли қарор қабул қилди ва рақибига қоида бузишдан бошқа имкон қолдирмади. 

83-дақиқа. Уссем Ауар жарима майдони чизиғи олдидан туриб зарба йўллади, Нойер ўз ўрнида.  

79-дақиқа. ГОООЛ! Коутиньо ўз исмини таблога ёздириб қўйиши мумкин эди. Бироқ Тўп йўл-йўлакай Горецканинг оёғига тегиб келгани ва шу сабабли Филиппе ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани таъкидланди. 

74-дақиқа. Уссем Ауар ўзида куч топиб қаршисидаги рақибини алдаб, жарима майдонига кириб кетди ва марказроққа тўпни етказиб беришга уринди, лекин ҳимоядагилар тўпни узоқлаштиришди.  

70-дақиқа. "Бавария" иккинчи бўлимда имкон қадар югурмаяпти. "Лион" эса қанчалар уринмасин, Ману Нойер дарвозасига йўл топиб бўлмаяпти. 

68-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган тезкор ҳужумни Роберт Левандовски якунлаши кутилганди, лекин у зарба беролмади. 

67-дақиқа. Бугун камида 2та гол уриши мумкин бўлган, лекин бирорта уролмаган Экамби майдонни тарк этди. 

64-дақиқа. "Лион" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, лекин тўп олдириб қўйилди.  

59-дақиқа. "Лион" футболчилари анча фаол. Францияликлар мунтазам равишда прессинг уюштиришмоқда.  

57-дақиқа. Карл Токо-Экамби яна қулай имкониятга эга бўлди, лекин Нойерни доғда қолдиришни уддалай олмади. 

55-дақиқа. "Лион" футболчиларининг ҳужуми дастлаб бурчак тўпи билан якунланди. Кейинги уринишда зарбадан кейин Нойер тўпни ушлаб олди.

52-дақиқа. Иккинчи бўлим нисбатан сокин руҳда кечмоқда.

49-дақиқа. Иван Перишич қулай имкониятга эга бўлганди, лекин унинг кучсиз зарбасидан кейин Антони Лопес тўпни ушлаб олди.

47-дақиқа. Киммихнинг хатосидан кейин "Лион" футболчилари қарши ҳужумга ўтиб кетишлари мумкин эди, лекин Карл Токо-Экамби каловланиб қолди.

Иккинчи бўлим бошланди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига ҳакам умуман вақт қўшиб бермасликка қарор қилди. Танаффус. 

44-дақиқа. "Лион" футболчилари ҳужумда бир нималар қилишга уринаётган бўлсада, "Бавария" чинакам хавфли вазият яратишга имкон қолдирмаяпти. 

42-дақиқа. Фернандо Марсал Левандовскига нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан "сийланди".

36-дақиқа. "Бавария" анча бемалол ҳаракат қилмоқда майдонда. 

Кетма-кет зарбалар, Лопесдан сейвдан кейин тўп Серж Гнабрига келиб тушди ва у мўлжалда адашмади. 

33-дақиқа. ГОООООЛ! Серж Гнабридан дубль. 

31-дақиқа. Бруно тўп учун курашда Киммихнинг оёғига зарба бериб юборди. 

30-дақиқа. 3-4 узатма билан германияликлар тўпни марказий ҳимоячидан марказий ҳужумчига етказилди, лекин Левандовскини посбон қарши олди.

27-дақиқа. Дэвис қанотдан олдинга ўтди, ҳамма узатма кутганда, алдамчи ҳаракатлардан кейин зарба берди, тўп дарвозагача етиб бормади. Қўшимчасига ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.  

25-дақиқа. Флик шогирдлари тўпни назорат қилиб, ўйин темпини бироз туширмоқчидек. 

24-дақиқа. Францияликлар тўпни майдон марказида олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи бўлди, лекин Боатенг қоидани бузди.

21-дақиқа. "Бавария" 35 метрлар чамаси масофадан жарима зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин Мюллер тўпни эгаллаб олди, лекин зарбани кўнгилдагидек бера олмади. 

18-дақиқа. ГОООООЛ! Серж Гнабри! Ўтган дақиқалар ичида кўпроқ "Лион" футболчилари хавфли ҳужум уюштираётган ва имкониятларга эга бўлганди. Аммо голни "Бавария" уриб кетди. Серж Гнабридан кучли зарба ва тўп тўққизликдан жой олди.

16-дақиқа. Карл Токо-Экамби нималар қиди? Тезлиги ҳисобига тўпни олдириб қўйгандан кейин ҳам имкониятини йўқотмаган ҳужумчи икки бор зарба берди, лекин ҳар иккисида ҳам тўп дарвозага боришни истамади.  

12-дақиқа. "Лион"нинг тезкор футболчилари қарши ҳужумларга зўр чиқишмоқда. Қизиғи, тўпни олдириб қўйгандан кейин ҳам "Бавария" футболчилари ортга қайтишга унчалик шошилмаяптилар. Бирда бўлмаса, бирда бу қимматга тушмасмикин?

10-дақиқа. Шунақа зарба гол бўлганда-а? Горецканинг ҳаракатидан кейин тўп аввалги инерция ҳисобига олдинга кетаверди-кетаверди ва сал қолса дарвозага бориб тушарди, лекин Лопеш бир амаллади. Яна бурчак тўпи. 

8-дақиқа. Энди "Лион" бурчак тўпи ишлаб олди. Ҳужумни якунлаш учун охирги зарба етишмади. 

7-дақиқа. Кутилганидек, "Бавария" кўпроқ тўп билан муомала қилиб, "Лион" тўпни эгаллаб олгач, тезкор ҳужумга ўтишга уринади. 

6-дақиқа. "Бавария" футболчилари бурчак тўпини амалга ошириб берди, лекин ундан наф чиқмади. 

4-дақиқа. ДЕПААААЙ! Нималар қиляпсан Мемфис. Голландиялик футболчи ажойиб имкониятга эга бўлди, лекин охирги зарбага аниқлик етишмади.  

2-дақиқа. "Бавария" беллашувни бошлаб, бир дақиқа давомида тўпни рақибга бермади, лекун кейин олдириб қўйди ва ҳимоячилар қоидани бузишга мажбур бўлишди. 

Ўйин бошланди. Бугун сизлар билан иккинчи финалчи номини билиб оламиз. Рақибларини кўрдим демаётган "Бавария", ҳар сафар аутсайдер бўлиб, ютиб келаётган "Лион"га қарши. 

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди ва мусобақа мадҳияси янграмоқда. 


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика