UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  4 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  2 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  9 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  19 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  37 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  7 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1

Дилявер Ваниев: "Машъал" "Локомотив"ни охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи эдим Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Машъал" "Локомотив"ни охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи эдим

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Барчага ҳайрли кеч. Ҳозирги ҳолатимни тушунмаслигингиз табиий. Бугун бизга ғалаба жуда зарур эди. Ўйиндан олдин бироз босим бор эди. Анча вақтдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Йигитлардан ўз ўйинларини кўрсатишларини илтимос қилгандик. Режадан ташқарига чиқмаган ҳолда ҳаракат қилишни буюргандик. Ғалаба билан шогирдларимни ва мухлисларни табриклайман. 

"Машъал" "Локомотив"ни сафарда охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи сифатида Олий лигада тўп тепаётган эдим. Ўша пайтлар "Локомотив" ҳозиргидек эмасди. Кейин улар молиявий томондан анча барқарор клубга айланди. Уч мавсум давомида чемпионликни ҳеч кимга беришмади. Уларни ўйин фалсафасини ва услубини олдиндан билардим. Тўпни олиб қўйишади ва бўш ҳудудлар орқали ҳужумларни ривожлантиришади. Ҳозир футболда ким кўпроқ тўпни назорат қилса, вазиятлардан фойдаланса ўша жамоа ғолиб чиқмоқда. 

Энди барчасини унутиб Муборакка йўл оламиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида юқори савиядаги футболчини олиб келиш қийин масала. Лекин, бу борада ишлар давом этади, тўхтамайди. 

Легионерлар билан мулоқот қилишда муаммога учрамаяпмиз. Элла Кенни турмуш ўртоғи Украинадан. Шу боис у билан рус тилида мулоқот қиламиз. Ушбу футболчи орқали Ифеаний билан гаплашамиз. 

Тўртта ўйинда гол ура олмаётганимиз жамоага жуда катта босим қилаётганди. Шахсан ўзимга ёш мураббий сифатида бу жараённи бошдан ўтказиш осон бўлмади. Болларга ҳам айтдим. Футболда гол уриш керак, гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Дилявер Ваниев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика