UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Саудия Арабистони Про лигаси. Роналдунинг дубли "Ал Насср"га "Ар Риёд" устидан ғалабани тақдим этди  4 00:43Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 00:12"Манчестер Юнайтед" Эдерсонни харид қилмоқчи  0 00:05Суперлига. "Қўқон-1912" ғалаба қозонди, "Динамо" ва "Бунёдкор" эса ўз майдонларида дуранг ўйнашди  0 23:49Темурхўжа Абдухолиқов четлатилишига муносабат билдирди  1 23:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Унион"га гол уролмади, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги "Дер Класикер"да эса жанговар дуранг қайд этилди  5 23:25АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади  7 23:05"Леганес" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  17 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  2 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади ва ассист қайд этди, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  9 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  5 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  5 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0

Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жамоам кўрсатган ўйиндан қониқдим. Майдонда кўлдан келганича курашишди. "Навбаҳор" чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Юқори ўринлар ва ОЧЛ учун курашмоқда. Биз эса ҳозирча жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб боряпмиз. Биз олдимизга қўйилган вазифа йўлида ҳаракат қиламиз. Бугун биргина пенальти барчасини ҳал қилди. 

Чемпионатни марказлашган ҳолатда ўтказиш? Шундай қарорга келишган эканми, демак барчаси бизни ва футболчиларни соғлигини ўйлаб қилинмоқда. Футбол раҳбарлари, мутасаддилар инсонларни ҳавфсизлигини ўйлаган ҳолатда қарор чиқаришмоқда деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам расман шундай йўл тутилса буни тўғри деб биламан. Чемпионатни қандай давом эттириш ҳақидаги қарорни биз чиқармаймиз. Буни раҳбарлар ҳал қилади. Бизга фарқи йўқ. Масалан, бугун ҳам узоқ масофа босиб Наманганга келдик. 

Ҳа, жамоани оғир аҳволда қабул қилиб олдим. Боз устига тақвим ҳам биз учун бироз ноқулай эди. Рестартдан сўнг юқори ўринлардаги жамоалар билан ўйнадик. "Пахтакор", АГМК ва ҳоказо. Лекин, жамоам ҳаракат қилмоқда. Оғир вазиятдан чиқиб олиш учун интилмоқда. Агар биз шундай бор кучимиз билан итилишда давом этсак тушкун ҳолатдан чиқиб кета оламиз. Трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш учун янги футболчиларни таклиф қиламиз. Яхши футболчиларсиз идеал мураббий ҳам натижа қила олмайди. 

"Навбаҳор"ни ўйини ҳақида бирор бир фикр билдиришим учун мен шу жамоани ичида бўлишим керак. Бугунги ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча ҳакам пенальтини белгилашда нотўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Албатта, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Мени ягона эътирозим шу вазиятга. Икки футболчини боши билан тўқнашиб кетиши сабаб ўйинни тўхтатиш ноўрин. Ҳакам қўйиб бериши керак эди",- дейди Тачмурод Агамуродов. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика