UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  0 19:12АПЛ. Якуний 10та ўйиннинг асосий таркиблари маълум, бугун чемпион номи аниқ бўлади  4 19:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  24 18:59Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:1 (матнли трансляция)  6 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  7 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

"Металлург" ва "Суғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дейишим мумкин? Иккита ажойиб гол урдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. "Суғдиёна" билан ўйинга жиддий тайёрлангандик. Ўзига ҳос марказий ўйин деса ҳам бўлади. Жиззах жамоаси яхши шаклланган, агрессив футбол кўрсатади. Таркибида маҳоратли футболчилар бор. Ҳа, "Насаф" билан ўйиндан кейин бироз кайфиятимиз тушди. Муҳими бу ўйинга яхши тиклана олдик. Ҳа, бугун бироз хотиржам тўп тепдик. Майдон ҳолати ажойиб эди. Фақат майдонга чиқиб ютишимиз керак эди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Муҳим ва зарур бўлган уч очкони қўлга киритганимиз билан болларни табриклайман. 

Иккита ҳужумчи билан ўйнаганимиз нима билан боғлиқ? Ҳа, бугун шунақа форс-мажор ҳолатига тушиб қолдик. Саламат Қуттибоев эрталаб ўзини бироз ёмон ҳис қилди. Бошланғич таркибда шундай ўзгаришлар бўлиши рақиб учун кутилмаган ҳолат бўлган бўлиши мумкин.

Ўринбосарлар жамоаси? Мен бу ерда учинчи йил ишлашим. Ўринбосарлар жамоасидаги аксарият футболчилар асосий жамоа билан бирга шуғулланади. Йиғинларда, сафарларда биз билан бирга бўлишади. Уларни орасида 2000, 2001 йилда туғилган футболчилар ҳам бор. Ҳали мавсум узоқ. Орада юзага келга танаффусда селекция ишларини олиб борамиз. 2003 ва 2004 йилда туғилган ўйинчиларни ҳам жалб қиламиз. 

Даврон Анваровни аввалги турларда ҳам майдонга туширмоқчи эдим. Уни дебюти муваффақиятли чиққани билан табриклайман",- дейди Андрей Шипилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика