UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  1 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  3 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  10 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  17

Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи

Бугун, 11 июль куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида йиғилиш ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Шуҳрат Рўзиев «Динамо» жамоасининг бу йилги мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича сўз юритиб, жорий мавсумда вилоят раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан клуб олдига энг аввало Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганлиги, шу мақсадда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли мутахассис Сергей Лушчан «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланганлигини эълон қилиб, Сергей Ивановични жамоага таништирди. Унга ёрдамчи мураббий сифатида Муҳитдин Ортиқов ёрдам беради.

Шундан сўнг, Сергей Лушчан сўзга чиқиб, билдирилган ишончга муносиб бўлиш ҳамда янги жамоанинг ривожи учун бор куч ва тажрибасини ишга солишини айтиб ўтди.

«Динамо» ПФК бош директори Учқун Қобилов ҳам сўзга чиқаркан, вилоят раҳбарияти ва клуб ҳомийлари ҳамда самарқандлик минглаб мухлислар ишончини оқлаш учун янги бош мураббий билан бирга жамоа равнақи ва Суперлигага чиқиши учун бор куч ва имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.

Самарқанд вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ва клуб ҳомийлари томонидан Сергей Лушчан олдига «Динамо» клубини Суперлигага олиб чиқиш, самарқандлик ёш футболчиларни кашф этиб, катта футболга қадам қўйишга кўмаклашиш каби мақсад ва вазифалар қўйилганлиги маълум қилинди.

Тошкентнинг «Бунёдкор» ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ёрқин фаолияти билан ўзбек футболининг бугунги кундаги ёрқин вакиллари Элдор Шомуродов, Сардор Рашидов, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Акромжон Комилов ва яна бир қатор номларнинг кашф этилишига муносиб ҳисса қўшган Сергей Ивановичнинг Самарқанд футболидан ҳам янги номлар чиқаришига ишониб, мураббийнинг бошлаётган янги фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз, - деб ёзади клуб матбуот хизмати. 

Маълумотнома:

Сергей Иванович Лушчан
1973 йил, 9 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолиятида тўп сурган клублари:
«Маъданчи» (Бекобод) (1992-93), «Океан» (Россия), «Крилья Советов» (Россия), «Ростелмаш» (Россия), «Уралан» (Россия), «Металлург» (Россия), «Юнит» (Россия), «Бунёдкор» (Тошкент) (2007-2008).
1998-2003 йиллар Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси саналган.
Мураббийлик фаолияти:
«Бунёдкор» (ёшлар) – 2011-2013 йиллар
Ўзбекистон ёшлар жамоаси U-19 – 2014
«Бунёдкор» – 2014-2017 йиллар
«Сўғдиёна» – 2018-2019 йиллар.
2020 йилнинг 11 июль кунидан «Динамо» бош мураббийи.
Мураббий сифатида ютуқлари:
«Бунёдкор» клуби билан Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2016), кубок финалчиси (2017), Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика