UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  8

АПЛ. "Манчестер Сити" навбатдаги йирик ҳисобдаги ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" навбатдаги йирик ҳисобдаги ғалабага эришди

АПЛнинг 30-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Бернли" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Манчестер Сити" - "Бернли" 5:0

Голлар: 1:0 – 22 Фоден, 2:0 – 43 Марез, 3:0 – 45, пенальти Марез, 4:0 – 51 Сильва, 5:0 – 64 Фоден.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Зинченко, Отаменди, Фернандиньо (Лапорт, 61), Сильва, Фоден (Сане, 79), Бернарду Силва, Родри Эрнандес, Марез (де Брюйне, 61), Агуэро (Габриэл Жезус, 45).

Бернли – Поуп, Тэйлор, Тарковски, Лоутон, Ми, Вествуд, Корк, Браунхилл, Макнил, Родригес (Питерс, 60), Выдра (Томпсон, 88).

Огоҳлантириш: Браунхилл (43), Жоау Канселу (62).

Манчестер Сити

Фил Фоден - 22', Рияд Марез - 43', Рияд Марез - 45', Давид Сильва - 51', Фил Фоден - 63'

Премьер-лига . 30-тур

23/06/2020, 00:00

0
:
5
Тугади

Бернли

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
22'  Фил Фоден
22'  Бернарду Силва
43'  Рияд Марез
43'  Фернандиньо
45'  Рияд Марез
45'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
51'  Давид Сильва
51'  Бернарду Силва
61'  Рияд Марез (Кевин Де Брёйне)
61'  Фернандиньо (Эмерик Ляпорт)
62'  Жуан Канселу
63'  Фил Фоден
63'  Габриэль Жезус
79'  Фил Фоден (Лерой Сане)
43'  Джош Браунхилл
60'  Джей Родригес (Эрик Питерс)
88'  Матей Выдра (Макс Томпсон)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Сити" ўз услубида "Бёрнли"га имконият қолдирмади. Сизнинг хизматингизда Миржалол Норматов бўлди.

2 дақиқа қўшиб берилди. (Аслида бу керак ҳам эмасди)

90. Қизиқ статистика. Зарбалар 18-1. Аниқ зарбалар 7-0.

88. Ҳисоб 6:0га етиши мумкин эди. Аммо Бернардунинг йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб, майдонга қайтди.

84. Тарковски ўз жарима майдончаси ёнида Жезусни йиқитди. Хавфли жарима зарбаси.

80. Ниҳоят!!! Санени майдонда кўрдик. У АПЛда ушбу мавсумдаги илк ўйинини ўтказмоқда!

79. Родрининг зарбасини Поуп ушлаб олди.

76. Ҳозир "Сити" олтинчи голини уриб, "Ҳафа бўлиш йўқ" деворармикин...

Учрашув бошланишидан олдин...

72. Жезусни кўрдик. Машғулот қиляпти. Балки ўйинга тушиб қолар...

66. Жезуснинг зарбаси ноаниқ кетди.

64. ГОООЛЛЛ!!! Фоден бу сафар чап қанотдан Бернардунинг узатган пасини осонлик билан голга айлантирди!

63. МакНилнинг жаримадан йўллаган зарбаси аааааанча ноаниқ кетди.

60. Ёнимда футбол кўраётган одам "Сити" мухлиси. Ўйин темпи "юқори" эканлигидан ухлаб ҳам қолди)

58. Зерикарли........

52. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Бернарду Сильванинг пасидан кейин Давид Сильва рақиблари постига йўл топди. Ўйинда интрига йўқ эди...

51. Фоденнинг бу галги зарбаси ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

48. Зинченконинг йўллаган зарбаси Давид Сильвага тегиб, майдонни тарк этди. Телевизорда тўп ҳудди бўш қолган дарвозага кириб кетаётгандек таассурот уйғотганди.

47. "Сити" иштирокидаги ўйинни кўриш жуда зерикарли ва завқли. Жамоа тўпни ҳеч кимга бермаслиги зерикарли, лекин ўша тўп билан қандай комбинациялар уюштириши жуда завқли!

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим якунланди.

45+4. Тайм якунланиш арафасида жароҳатланган Агуэро ўз ўрнини Жезусга бўшатиб берди. 

45+3. ГООООЛЛЛЛ!!! Махрез пенальтидан унумли фойдаланди.

45+2. Йўқ, Бен Ми ўз жарима майдончаси ичида Агуэрога қарши тик оёқда чиққани учун пенальти белгиланди. Тўп олдида Махрез!

45. ВАР эхтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Агуэрога қарши фол ишлатилган бўлиши мумкин. Умуман олганда бу ҳолатга пенальти берилмаса яхши бўларди.

43. ВОЙ ВОЙ ВОЙ!! Қандай чиройли голлар-а!!! Махрез икки рақибини чиройли тарзда алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ пастки бурчагини нишонга олди! 2:0!

40. Ниҳоят! Ёзишга арзирли вазият бўлди. Зинченконинг хавфли бўлмаган зарбасини Поуп қийинчиликсиз ушлаб олди.

35. Хавфли зарба бўлиши мумкин эди. Агуэронинг зарбасини "Бернли" ҳимоячилари қайтариб қолишди.

32. "Сити" ўз услубидан чекинмаяпти. Бироқ босим бору, зарба йўқ.

29. "Бернли" ора-орада ҳужумга ўтиб турибди. Чап қанотдан икки марта узатилган тўпни икки марта Фернандиньо қайтариб юборди. 

27. Гвардиола яхшиям Родрини олиб келган экан. Ҳамма жойда ўйнаяпти. Қора ишларни ҳам бажаряпти. Тўп билан кўп муомалада бўляпти.

22. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Фодендан супер гол! Унинг узоқ масофадан ерлатиб йўллаган зарбасини Поуп қайтара олмади!!! 1:0! 20. "Бернли"да илк вазият. Жарима зарбасидан Вествуд тўпни узатди. Лекин тўп Тарковскининг бошига тегиб, майдонни тарк этди.

18. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Бернарду Силва яқин масофадан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ.

16. Дарвозага узоқ масофадан Родри кучли зарба йўллади. Тўп бу сафар бўм-бўш трибуна томон учиб кетди.

13. Махрезнинг рақиб жарима майдончаси ичига узатган "подача"сини Тарковски қайтариб юборди.

11. Йўқ, испаниялик футболчининг ўзи жаримадан узатган тўпи майдондан ташқарига чиқиб кетди.

10. Қўполлик ва хавфли вазият. "Бернли" жарима майдончаси яқинида Давид Сильва йиқитилди.

6. Кутилганидек, илк дақиқалардан Сильва дирижерлигидаги "Манчестер Сити"нинг устунлиги сезилмоқда. Бироқ вазиятлар йўқ.

2. Учрашувдаги илк ҳужум "шаҳарликлар" томонидан ташкил қилинди. Бироқ Фоденнинг пасига Давид Сильва етиб бора олмади.

- Учрашув бошланди!

- Барча расмий тадбирлар бажарилди. Футболчилар бир неча сония тиззаларида ўтиришди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика