UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Суперлига. “Пахтакор” - “Бухоро” 3:0, Черандан хет-трик Янгиликлар

Суперлига. “Пахтакор” - “Бухоро” 3:0, Черандан хет-трик

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.



Учрашув бошланди. 

5. Мезбонлар кетма кет иккита жарима тўпига эга бўлишди, иккала ҳолатда ҳам тўп ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди 

7. Энди "Бухоро"да жарима тўп, Черан жарима майдонига узатилган тўпни қайтарди 

10. ЗАРБААААААААА! Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ичидан дарвозага аниқ зарба берди, Зафар Сафаев оёқлари билан тўпни қайтарди

21. ЗАРБАААААА! Эдин Юнузович жарима майдони ичидан дарвоза томон зарба йўллади, ноаниқ 

25. УХХ. Одилжон Ҳамробековнинг чамаси 25 метр масофадан йўллаган зарбасини Сафаев қийинчилик билан ушлаб олди 

27. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Машарипов жарима майдони ичида тўхтатиб дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

28. Хавфли вазият! Азизбек Амоновнинг жаримадан оширган тўпини Зоҳир Пиримов тўхтатмай дарвозага йўллади, жуда хавфли чиқди, лекин ноаниқ 

34. ЗАРБААААА! Машариповнинг узтган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади, Сафаев яна ўз ўрнида 

36. ЗАРБААААААААААА! УХХХХ! Игорь Сергеевнинг кучли зарбасини Сафаев қайтарди!  

45+1. ЗАРБААА! "Бухоро" жарима тўпига эга бўлди. Зоҳир Пиримовнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Суюнов иккинчи уринишда ушлаб олди 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади 


54. ЗАРБААААА! Иззат Абдуллаевнинг кучли ва аниқ зарбасини Суюнов қайтарди! 

58. УХХХ! Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, бу сафар дарвоза устуни "Бухоро"ни голдан қутқариб қолди 

61. ЗАРБАААААААААААА! Жаба Липартиянинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси тўрга ташқи томондан тегди

65. ГООООООООООООООООООЛ! Драган Черан! У Ҳамдамовнинг оширган тўпини боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

80. ПЕНАЛЬТИ! "Бухоро" дарвозасига. Бош ҳакам Ҳусинов Дердийокни йиқитди деб топди. 

81. ГОООООООООООООООООЛ! Драган Черан! Дубль. Ўтган йилги тўпурар пенальтидан гол урди - 2:0. 

85 ГОООООООООООООООООЛ! Драган Черан! Хет-трик! - 3:0. Машариповнинг жаримадан ерлатиб узатган тўпини сербиялик футболчи дарвозага йўллади. 

90+3. Учрашув тугади, "Пахтакор" - "Бухоро" 3:0.




“Пахтакор” - “Бухоро” 3:0
8 март 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳрух Аъзамов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Голлар: Драган Черан 65, - 1:0 (Достонбек Ҳамдамов). Дарган Черан 81 пенальти, - 2:0. Драган Черан 85, - 3:0 (Жалолиддин Машарипов).

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Анзур Исмоилов, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов, 63), Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов, 84), Драган Черан, Игорь Сергеев (Эрен Дердийок, 71).
Захира: Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Асад Собиржонов, Аброр Исмоилов, Владимир Козак.

"Бухоро": Зафар Сафаев, Милован Капор, Миржалол Жумаев, Жасур Ҳасанов, Аброр Хусинов, Иззат Абдуллаев (Беҳруз Саъдилоев, 86), Беҳруз Шодмонов, Жаба Липартия, Азизбек Амонов (Бобур Фарҳодов, 70), Зоҳир Пиримов, Эдин Юнузович (Жасур Ҳакимов, 82).
Захира: Шоҳжаҳон Насимов, Бекзод Саидов, Суҳроб Неъматов, Аббос Жумақулов, Анваржон Жўраев, Солибек Каримов.

Огоҳлантириш: Ш.Аъзамов 45


Пахтакор

Драган Черан - 65', Драган Черан - 81', Драган Черан - 85'

Суперлига. 2-тур

08/03/2020, 17:00

0
:
3
Тугади

Бухоро

45'
90'
63'  Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов)
65'  Драган Черан
65'  Достонбек Ҳамдамов
71'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
81'  Драган Черан
84'  Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов)
85'  Драган Черан
85'  Жалолиддин Машарипов
70'  Азизбек Амонов (Бобур Фарҳодов)
82'  Эдин Юнузович (Жасур Ҳакимов)
86'  Иззат Абдуллаев (Беҳруз Садиллоев)


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика