UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  7 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  4 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  2 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  104 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3

Англия лига кубоги. "Этихад"даги ғалаба "Юнайтед"нинг финалга чиқишига камлик қилди Янгиликлар

Англия лига кубоги. "Этихад"даги ғалаба "Юнайтед"нинг финалга чиқишига камлик қилди

Англия лига кубоги 2-ярим финалининг жавоб учрашуви "Этихад" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 0:1

30 январь, 00.45, «Этихад Стэдиум»

Гол: Матич (36)

Манчестер Сити – Браво, Уокер, Отаменди, Жоау Канселу, Родри Эрнандес, Бернарду Силва, Гюндоган, Марез (Сильва, 68), де Брюйне (Стоунз, 90), Стерлинг, Агуэро (Жезус, 90+4).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу (Мата, 79), Магуайр, Уильямс, Лингард (Перейра, 66), Матич, Марсьяль, Фред, Линделеф, Гринвуд.

Огоҳлантириш: Матич (51), Отаменди (87).

Четлатиш: Матич (76).

Манчестер Сити

Кубок футбольной лиги . 1/2-тур

30/01/2020, 00:45

1
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Неманья Матич - 35'

Стадион: Etihad Stadium

45'
90'
57'  Родриго Эрнандес
68'  Рияд Марез (Давид Сильва)
87'  Николас Отаменди
90'  Кевин Де Брёйне (Джон Стоунз)
90'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
35'  Неманья Матич
46'  Мэйсон Гринвуд (Дэниел Джеймс)
51'  Неманья Матич
65'  Джесси Лингард (Андреас Перейра)
76'  Неманья Матич
79'  Люк Шоу (Хуан Мата)
90'  Аарон Уан-Биссака

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. Энди бир савол бизни қийнамоқда. Манчестернинг эгалари кимлар? "Юнайтед" ёки "Сити"?

90+3. Ўйин якуни арафасида шуни айтиб қўйиш керак. Де Хеа бугун суперфантастик ўйин кўрсатди. Акс ҳолда бугун "Сити"дан йирик ҳисобдаги ғалабани кўрардик.

90+2. МЮ катта эътиборини ҳужумга қаратмоқда. Катта таваккалга қўл урилмоқда.

90. ЗАРБААААААААА!!!!!! Бернардунинг зарбасини Де Хеа қайтарди. Бироқ бу паллада Мата аутни нотўғри отгани боис ҳуштак чалинди ва вазият ортга қайтарилди.

87. ЙЎҚ!! Фред қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Жаримадан унинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

86. ХАВФЛИИИИ!!! Отаменди ўз жарима майдончаси яқинида рақибини йиқитди, МЮда қулай имконият!

84. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ЙЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚҚ!!! Агуэронинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмади. ВАР ҳам буни тасдиқлади.

83. "Сити"да жуда кўп паслар. Бироқ бефойда паслар жуда кўп.

78. "Сити" ўз босимини давом эттирмоқда. Илкайнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

76. ҚИЗИИЛЛЛЛЛЛ!!!! Матич қизил олди!!! У тезкор қарши ҳужумга ўтаётган "Сити" футболчиси Гюндоганни йиқитди. МЮ қийин ҳолатда қолиб кетмоқда!

74. ЗАРБАААААААА!!! Агуэронинг зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

73. УХХХХХХХХХХХХХ!!!! 80 миллионлик Магуайр сал қолди голни олиб келиб қўйишига. Пас беришда у кечикди. Кейинчалик тўп Родрига оширилди. Магуайр тоғдек қалқон каби чиқиб, тўпни олиб қўйди.

71. ЗАРБААААААААААААААА!!!! Уокернинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Де Хеа қийинчилик билан қайтарди.

69. Линдельоф тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчак зарбалари бўйича ҳисоб 7:0.

65. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Фреднинг тўп узатишидан кейин Марсьяль тўпни дарвоза деб ўйлаб, трибунага қараб тепди.

63. Бернарду МЮ жарима майдончаси ичида пайдо бўлди. Линдельоф эса футбол тили билан айтганда "рақибни олиб чиқиб ташлади".

61. Кўз улгурмаяпти вазиятларни кузатишга. Кетма-кет тўп йўқотишлар. Нималардир бўляпти майдонда. Ҳуллас кўрмаган армонда қолади

58. )))))))))) Тўғриси, жуда кулгили вазият! Стерлинг бутун бир МЮни алдаб ўтди. Де Хеанинг ўзи 3-4 марта ортда қолдирилди. Бироқ якуний зарбаааа...... Менимча Стерлингга трибунадаги мухлис ёқмаган чоғи)

АЙТГАНЧА! АНГЛИЯ ЛИГА КУБОГИДА САФАРДАГИ ГОЛ ҚОИДАСИ ЙЎҚ. АГАРДА "ЮНАЙТЕД" ИСТАЛГАН 2 ТЎП ФАРҚИ БИЛАН ЎЙИННИ ЯКУНЛАСА, ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИГА МУРОЖААТ ЭТИЛАДИ.

56. "Сити" бугун "Сити" эмас. Кўплаб паслар ноаниқ, тўпни тўхтатишлар ҳам ўхшамаяпти. "Юнайтед"да эса чиройли ўйин.

55. Марсьялнинг чап оёқда йўллаган секингина зарбасини Браво ушлаб олди. Аслида бу зарбани исталган одам ушлаб олиши мумкин)

54. Родрининг узатган паси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

53. Матич бу сафар Агуэрони қуполлик билан қарши олди. "Сити" жарима зарбасига эга.

49. ЗАРБАААААААААААААА!!!!!!! Фреднинг жаримадан узатган пасига Магуайр боши билан хавфли зарба берди!!! Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

48. Жеймс йиқитилди. Хавфли жарима зарбаси. МЮда яхши имконият!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. УХХХХХ!!! Линдельоф тўпни посбонга оширишда хатоликка йўл қўйди. Натижада Агуэро Де Хеа билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо Де Хеа тўпга пешвоз чиқди ва хавфни бартараф этди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Трибунада Рэшфорд, Ляпорт, МакТоминей каби футболчиларни кўришимиз мумкин.

42. ГООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! ЙЎЎЎЎЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚҚ!!!! Де Брюйненинг заргарона узатган тўпига Стерлинг зарба бериб, ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ бу ерда 100 фоизлик оффсайд бор эди. Гол инобатга олинмади.

41. Бернарду Силванинг ўнг қанотдан ерлатиб рақиб пости томон узатган тўпига ҳеч ким зарба бермади. Тўп дарвозанинг олдидан юмалаб чиқиб кетди.

39. Де Брюйне бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтиб, рақиб жарима майдончаси ичига худди ўз уйидагидек кириб бораётганди. Шунда Магуайр унинг йўлидан чиқди ва: "Тўхта, қаерга?", деди-да тўпни олиб қўйди.

38. Бугун Родри марказий ҳимоячи ролида. Умуман олганда ёмон эмас унинг ҳаракатлари

36. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Матич жаримадан узатилган тўпга кучли зарба бериб, ҳисобни очди, 0:1!!!!

35. Лингард аввалига Махрез, кейин эса Родрининг "очко"сидан тўпни олиб кетди. Родри эса Лингардни "чопди". Жарима зарбаси.

34. Бугун "Юнайтед" босимсиз чиройли ўйин кўрсатмоқда. Ўтган ўйиндаги МЮдан асар ҳам йўқ.

31. Давид де Хеага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчи тўпни ушлашга чиққанида Отаменди билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди.

30. Ажойиб!!!!! Агуэронинг пасидан кейин Стерлинг МЮ посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо Магуайр ўзининг подкати билан вазиятни бартараф этди.

29. Пенальтига тортадиган вазият бўлди ҳозир. Фреднинг жаримадан узатган пасига Матич боши билан зарба бермоқчи бўлганди. Аммо уни Родри ҳамда Отаменди ўртасига олиб йиқитди. Ҳакам бу вазиятга кўз юмди.

26. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Махрезнинг ўнг қанотдан узатган кучли пасига Агуэро боши билан зарба бермоқчи бўлди. Магуайр ҳавфни бартараф этди.

24. "Сити"дан тезкор қарши ҳужум. Де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди.

19. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Бироқ бу паллада манкунианликларнинг ноаниқ паси ҳужумни тугатиб қўйди.

10. Хавфли вазият. Магуайр ўз жарима майдончаси ичида Стерлингни йиқитганди. Раҳим ушбу вазиятда пенальти борлигини истисно қилиб, ВАРга ишора қилди. Бош ҳакам бу паллада ҳужумчига ишонмади.

8. ЗАРБААААААААА!!!! Махрезнинг бу сафарги зарбаси рикошет ҳолатидан кейин ҳам Де Хеа дарвозасига кирмади. Давид ўйинни ажойиб бошламоқда!

7. ЗАРБАААААААААА!!!!! Стерлингнинг тўп узатишидан кейин Агуэронинг боши билан берган зарбасини Де Хеа қийинчилик билан қайтарди. Супер сейв!

4. Ўйин жуда зерикарли бошланди. Тўп асосан "Сити" футболчиларида

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика