"Барселона" футболчиси "Интер" билан келишувга эришди
27 дек 2019 17:46
Янгиликлар
"Барселона" футболчиси "Интер" билан келишувга эришди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль "Интер"га ўтишга тайёр.
Хабарларга қараганда, чилилик футболчи "нерадзуррилар" билан 2022 йилга қадар мўлжалланадиган шартнома бўйича келишувга эришган.
"Интер" эндиликда "Барселона" билан трансфер шартлари бўйича келишиб олиши керак.
Олдинроқ, миланликлар ўйинчи учун 12 миллион евро таклиф қилишгани, "Барселона" эса 20 миллион евро миқдоридаги маблағни хоҳлаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассистга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар