Вадим Абрамов ОЧЛ қуръаси ҳақида: "Мени ўйлантираётган битта муаммо бор"
11 дек 2019 15:09
Янгиликлар
Вадим Абрамов ОЧЛ қуръаси ҳақида: "Мени ўйлантираётган битта муаммо бор"
- Ҳаммаси эски-таниш рақиблар. Асосийси, босқичма-босқич барча учрашувларда ғалаба қозониш ва гуруҳ босқичига йўл олиш керак. Лекин олдинга ўтиб гапиришни истамасдим. Чунки аввало 21 январь куни ўз уйимизда «Ал Завра»ни мағлуб этишимиз лозим. Кейин навбатдаги рақиблар ҳақида гапирса бўлади. Айтишим мумкин, мақсадимиз гуруҳ босқичига йўл олиш.
Таъкидлаганимдек, биринчи ўйинни 21 январь куни ўтказамиз. Ўша куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод беш нафар ўйинчимиз биз билан бирга бўлмайди. Улар ўша вақтда терма жамоа таркибида Осиё Чемпионатига йўл олади. Катта эҳтимол билан бу йигитлар 28 январь куни ҳам ҳали терма жамоа ихтиёрида бўлади. Шу боис ҳозирданоқ беш нафар ўйинчимизнинг ўрнини кимлар билан тўлдиришни ўйлаб турибман. Мени ўйлантираётган бошқа муаммо йўқ.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар