25 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади
22 авг 10:10
Янгиликлар
25 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади
Аккредитация учун ажратилган муддат поёнига етиб бормоқда.
Бугун кун мобайнида ОАВ вакилларидан аризаларни қабул қилиш давом этади. Шанба ва якшанба кунлари рўйхатга киритилган журналист, фотомухбир, блогер ҳамда тасвирчилар ЎФФнинг "ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби"га биноан кўриб чиқилади ва барча талабларга жавоб берувчи буюртма эгаларига йўналишига мос равишда аккредитация карталари расмийлаштирилади.
Жорий йилнинг 25 август куни соат 14:00 пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси анжуманлар залида Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти иштирокида 2025/2026-йилги мавсум олдидан брифинг ўтказилади. Ушбу матбуот анжумани якунида ОАВ вакилларига ЎФФ Медиа ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш Департаменти томонидан аккредитация карталари тарқатилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар