Расман: Филиппе Коутиньо "Бавария"га ўтди
19 авг 2019 13:39
Янгиликлар
Расман: Филиппе Коутиньо "Бавария"га ўтди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Бавария"га ўтди.
Футболчи Мюнхен клубида бир йил ижарада ўйнайди. У янги жамоаси сафида 10-рақам остида тўп тепади.
"Бавария" ўйинчининг ижараси учун 8,5 миллион евро пул тўлайди. Клуб уни келаси мавсумда 120 миллион еврога сотиб олиш имкониятига ҳам эга.
Бразилия терма жамоаси ўйинчиси якунланган мавсум "Барселона" таркибида 54та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассистга эришган.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар