Гризманн "Барселона"да 7-рақамни олиши мумкин

Alisher
17 авг 2019, 11:03
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн рақамини алмаштириши мумкин.

У Каталония клубига "Атлетико"дан келганида 17-рақамни олган эди. Чунки, 7-рақам Филиппе Коутиньога тегишли эди.

Коутиньонинг "Бавария"га ижара асосида ўтиши аниқ бўлиб улгурди. Шу сабабли Гризманн 2 сентябргача 7-рақамга эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, форвард Ла Лиганинг 1-тур доирасидаги "Атлетик"га қарши ўйинда 17-рақамда ўйнашга улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›